Latest news

00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  6 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  1 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  1 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  2 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  5 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  0 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  1 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  6 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  9 17:55Тодоров Тошкентнинг бошқа клубига ўтди  0

"Олмалиқ": Янги мавсумга тайёргарлик бошланди ёхуд Станоевич ва Франжич кетди News

"Олмалиқ": Янги мавсумга тайёргарлик бошланди ёхуд Станоевич ва Франжич кетди

Кеча жамоа Олмалиқ шаҳрида навбатдаги мавсум учун тайёргарликни бошлади.
2014 йилги чемпионатда 6-ўринни эгаллаган "Олмалиқ" қайд этган натижа аввалгисига қараганда бир поғона паст бўлди. Йилдан йилга ўз таркибини шакллантириб, юқори натижалар сари интилаётган жамоа учун бу кўрсаткич қониқарли эмас, албатта. Шу сабабли, жамоа раҳбарияти навбатдаги мавсумда таркибда бир қатор ислоҳотлар амалга оширишни режалаштирган. Бугундан Олмалиқда бошланган машғулотларда бир қатор етакчи футболчилар иштирок этишмади. Жумладан, Шакер Зуаги, Обид Жўрабоев ва Достон Абдураҳмонов "Бунёдкор"да ўтишга яқин бўлса, Дарко Станоевич ва Петар Франжич ҳам жамоа таркибини тарк этган. Яна бир қатор футболчиларнинг ҳам жамоада қолиш қолмаслиги 27 декабрга қадар давом этадиган машғулотлардан сўнг маълум бўлади.

Дастлабки кунги машғулотда қуйидаги футболчилар иштирок этишди: Умид Хонимқулов, Акмал Ортиқов, Тимур Ғаниев, Шоҳрух Эшбўтаев, Жаҳонгир Жиямуродов, Сарвар Жўраев, Абдумалик Тошпўлатов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Азамат Исроилов, Зоҳир Пиримов, Санжар Шоаҳмедов, Дилявер Абибуллаев, Диёр Туропов, Никита Павленко, Муҳаммад Исаев, Зафар Полвонов, Ислом Исоқжонов, Дониёр Исмоилов, Шариф Мирзаев, Қадамбой Нурметов.

Бироз бетоблиги сабаб Тимур Кагиров ва Аброр Каримов машғулотда иштирок этмади. Тимур Ҳакимовнинг ижара муддати якунига етганлиги боис, "Пахтакор"га қайтган.
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика