Latest news

00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  0 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  1 23:58Шквирин "Андижон"да  2 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  4 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  6 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  8 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  4 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  4 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  9 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  19 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  16 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  21 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  5

"Олмалиқ": Тўрт футболчи жамоадан кетди News

"Олмалиқ": Тўрт футболчи жамоадан кетди

Бугун Олмалиқ шаҳридаги сунъий қопламали майдонда Муборакнинг "Машъал" жамоаси билан иккита ўйин ўтказилди.
Бу галги ўйин ҳам кучли ёмғир ва қор остида ўтди. Дастлабки ўйинда жамоамиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи таймда Ғулом Ўрунов қанотдан ошириб берилган тўпни бош билан дарвозага йўллаган бўлса, иккинчи таймда молдовалик легионер бурчакдан ошириб берилган тўпни бош билан дарвозага йўллади. Биринчи ўйинда жамоамиз қуйидаги таркибда майдонга тушди.

"Олмалиқ": Тимур Ғаниев, Азамат Исроилов, Саламат Қуттибоев, Адриан Кашкавал, Акмал Бозоров, Жаҳонгир Абдумўминов, Диёр Туропов, Ғулом Ўрунов, Суннатилла Мамадалиев, Никита Павленко, Неманья Йованович.
Захирадан майдонга тушганлар: Дониёр Исмоилов, Беруми Абдунабиев, Ислом Исоқжонов.

Иккинчи баҳсда майдонни бутунлай қор қоплаб олди. Бу ўйинга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Шу ўринда иккинчи ўйинда майдонга тушган "Машъал" футболчилари яхши ҳаракат қилишганини ҳам таъкидлаш жоиз. Иккинчи таймда Ҳумоюн Муртазоев томонидан урилган гол газчилар ғалабасини таъминлади. Бу баҳсда жамоамиз қуйидаги таркибда майдонга тушди.

"Олмалиқ": Акмал Ортиқов, Сарвар Жўраев, Евгений Гоголь, Ислом Иномов, Элбек Очилов, Дилявер Абибуллаев, Санъат Шихов, Муҳаммад Исаев, Азамат Бобожонов, Зоҳир Пиримов, Зафар Полвонов.
Захирадан майдонга тушганлар: Шоҳрух Эшбўтаев, Абдумалик Тошпўлатов, Ивелие Дорде, Маъруф Тиллаев, Абдулатиф Абдуқодиров.

Ўйин якунлангач, жамоани бир неча футболчи тарк этди. Дилявер Абибуллаев, Зафар Полвонов, Абдулатиф Абдуқодиров ва Беруми Абдунабиев мавсумни бошқа жамоаларда бошлаши мумкин. Жамоа раҳбарияти ва барча аъзолари "Олмалиқ"дан кетган барча футболчиларга ўз миннатдорчилигини билдиради.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика