Latest news

19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  7 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  4 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  2 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  6 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  4 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  1

"Олмалиқ": "Терек" билан жанговор дуранг News

"Олмалиқ": "Терек" билан жанговор дуранг

"Олмалиқ" Анталияда ўзининг учинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Бу гал Россия премьер лигаси вакили Грозний шаҳрининг "Терек" жамоаси рақиб бўлди.

Ўйин тафсилотларига тўхталадиган бўлсак, майдонда ҳужумкор футбол намойиш этилди. Рақибдан ҳеч бир жабҳада қолишмаган "Олмалиқ" футболчилари анча фаол ўйин кўрсатишди. Жамоа ҳужумларидан бири самарасиз якунланган ҳолатда "Терек" футболчилари тезкор қарши ҳужумда гол уришга эришишди. Бу 42-дақиқага тўғри келди.

Иккинчи таймда ҳам ҳужумкорлик дастлабки таймдан кам бўлмади. 54-дақиқада Камолиддин Мурзоев рақиб хатосини гол билан жазолади. Баҳснинг 70-дақиқасида рақибимиз яна ҳисобда олдинга чиқиб олди. Орадан икки дақиқа ўтиб жамоамиз ҳужумини қўполлик билан тўхтатиб қолган "Терек" аъзоси майдондан четлатилди. Келишувга кўра майдондан ҳайдалган футболчи ўрнига захирадан бошқа футболчи "Терек" сафини тўлдирди. Ҳисобда ортда қола бошлаган "Олмалиқ" ҳужумкорликни оширди. Бу ўйиннинг сўнгги дақиқасида Жаҳонгир Абдумўминов томонидан урилган гол билан якун топди. Якуний ҳисоб - 2:2.

Вазиятлар бўйича рақибдан бироз устунликка эришган жамоа футболчилари ўйиндан-ўйинга ҳамжиҳатлик ва шиддаткорликни оширишмоқда.

Ўйинда "Олмалиқ" шарафини қуйидаги футболчилар ҳимоя этишди.

"Олмалиқ": Темур Ғаниев, Саламат Қутибоев, Евгений Гоголь, Адриан Кашкавал, Ислом Иномов, Шавкат Саломов (Диёр Туропов, 46), Жаҳонгир Абдумўминов, Ғулом Ўрунов, Арслонмурод Омонов, Камолиддин Мурзоев (Азамат Исроилов, 75), Неманья Йованович.

Жамоа 1 мартга қадар Анталияда яна иккита назорат ўйини ўтказади. Навбатдаги ўйинлар санаси ва рақиблар ҳақида кейинроқ сайтимиз орқали хабар берамиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика