Latest news

15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  0 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  6 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  21 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  1 12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0 11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  3 10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0 10:17"Бунёдкор" сардори жамоани тарк этди  9 09:50МЮ сардорига нарх қўйди  2 09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  4 08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  1

"Олмалиқ": Саламат Қутибоев, Шавкат Саломов ва Роберт Жилин кетишди News

"Олмалиқ": Саламат Қутибоев, Шавкат Саломов ва Роберт Жилин кетишди

Tags :  Олмалиқ
"Пахтакор" жамоаси билан ўтказилган назорат ўйинидан сўнг, дастлабки йиғинга якун ясалди.

17 декабрдан бошланган машғулотларда 26 нафар футболчи иштирок этди. Режага кўра амалдаги чемпион "Пахтакор" жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказилди. Қибрайдаги пойтахтликлар базасида ўтган учрашувда 3:1 ҳисобида мезбонлар зафар қучишди. Биринчи таймда Акбар Исматуллаев дублга эришган бўлса, иккинчи таймда Зоҳир Пиримов ҳисобни биттага қисқартирди. Ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида Акобир Тўраев ҳисобни 3:1га етказди. Бу баҳсда бироз жароҳати борлиги сабаб Ғулом Ўрунов иштирок этмади. Икки дарвозабон Акмал Ортиқов ва Темур Ғаниев эса машғулот билан чекланди.

Саламат Қутибоев ва Шавкат Саломов бошқа жамоага ўтишга қарор қилган. Машғулотларда иштирок этган Рўзимбой Аҳмедов хорижга йўл олган. Рўзимбой хориж клубида қолмаган тақдирда яна жамоамизга қайтиши мумкин. "Пахтакор" билан ўйинда қуйидаги футболчилар иштирок этишди.

"Олмалиқ" - "Пахтакор" 1:3
Голлар:
Зоҳир Пиримов 67 - Акбар Исматуллаев 9, 16, Акобир Тўраев 80.
Четлатишлар: Достон Абдураҳмонов 65 - Наврўзбек Алимов 65.
"Олмалиқ" (1-тайм): Роман Абдулов, Обид Жўрабоев, Ислом Иномов, Артём Филипосян, Роберт Жилин, Дониёр Иномов, Муҳаммад Исаев, Фаррух Ахунов, Мурод Ражабов, Евгений Кочнев, Исломбек Исоқжонов.
"Олмалик" (2-тайм): Умид Хонимқулов, Обид Жўрабоев, Саидкомил Акбаров, Азамат Абдуллаев, Аббос Пўлатов, Достон Абдураҳмонов, Сахоб Жўраев, Достон Тошматов, Азамат Исроилов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Зоҳир Пиримов.

"Пахтакор": Александр Лобанов, Александр Мерзляков, Аднан Ороховац, Егор Кримец, Даврон Ҳошимов, Акбар Исматуллаев, Жавоҳир Сиддиқов, Станислав Андреев, Азим Аҳмедов, Аббос Махсталиев, Сухроб Бердиев.
Захирадан майдонга тушганлар: Никита Рибкин, Шерзод Каримов, Алишер Мирзаев, Наврўзбек Алимов, Жасур Яхшибоев, Аббос Отахонов, Акобир Тўраев, Акмал Турсунбоев.

Мазкур учрашув билан биринчи йиғин якунланди. Жамоада кўрикда бўлган россиялик Роберт Жилин, Дониёр Иномов ва Фаррух Ахуновга жавоб берилди. Қолган футболчилар 4 январдан бошланадиган иккинчи йиғинда машғулотларни давом эттиришади. Олмалиқ шаҳрида ўтадиган иккинчи йиғинда хорижлик футболчиларимиз Евгений Гоголь ва Арсланмурод Аманов ҳам қўшилади. Шунингдек, бир қатор янги футболчилар ҳам жамоа сафига қўшилиши кутилмоқда.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика