Latest news

21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  43 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  64 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0 19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  6 19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  1 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  6 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  2 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4 16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  14 15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  16 15:15Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти  3 14:52“Нефтчи” академияси фаолиятини бошламоқда!  4

"Олмалиқ": "Қўқон-1912" билан баҳсда голлар шоуси News

"Олмалиқ": "Қўқон-1912" билан баҳсда голлар шоуси

Tags :  Олмалиқ
Бугун "Бунёдкор" футбол академияси майдонида "Олмалиқ" навбатдаги ўртоқлик ўйинини ўтказди.

"Қўқон-1912" жамоаси билан ўтган бу учрашувда дарвозаларга еттита тўп киритилди. Ҳисобда водийликлар билан қувлашмачоқ ўйнаган жамоамиз якунда иродали ғалабага эришди. Дастлаб ҳимоячи ва дарвозабон хатосидан Абдулазиз Юсупов унумли фойдаланиб ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай жарима зарбаси билан Зоҳир Пиримов ҳисобни тенглаштирди. Қўқонликлар биринчи таймда яна бир марта ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Бу гал Достонбек Турсунов муваффақиятга эришди. Иккинчи таймнинг дастлабки дақиқаларида Муҳаммад Исаев томонидан урилган гол билан ҳисоб тенглашди. Абдуллоҳ Олимов кучли ва аниқ зарбаси билан учинчи марта ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бу вазиятда тўпни дарвозадан жой олишига Ойбек Нурбоев ҳам ҳисса қўшгандек бўлди. Зарба тўғри дарвозага йўналтирилганлиги боис гол Олимов ҳисобига ёзилди. Шундан сўнг, жамоамиз катта куч билан олдинга интилишди. Дониёр Исмоилов кучли зарбаси билан ҳисобни тенглаштирган бўлса, Арслонмурод Аманов ҳам Азиз Ашуров қўриқлаётган дарвозани кучли зарбаси орқали забт этишга эришди.

Учрашувда жамоалар қуйидаги таркибларда иштирок этишди.

"Олмалиқ" - "Қўқон-1912" 4:3
Ҳакам: Дмитрий Пислегин.
Голлар: Зоҳир Пиримов, Муҳаммад Исаев, Дониёр Исмоилов, Арслонмурод Аманов - Абдулазиз Юсупов, Достонбек Турсунов, Абдуллоҳ Олимов.
"Олмалиқ": Роман Абдулов, Абдумалик Тошпўлатов, Евгений Гоголь, Дарко Станоевич, Иброҳим Раҳимов, Дилшод Жўраев, Зоҳир Пиримов, Диёр Туропов, Никита Павленко, Муҳаммад Исаев, Умарбек Тўхтасинов.
Захирадан майдонга тушганлар: Никита Шквирин, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Арслонмурод Аманов, Раҳматулло Бердимуродов, Миржамол Қосимов, Дониёр Исмоилов, Азизбек Суюнов, Фарҳод Тожиев, Рўзимбой Аҳмедов, Мурод Ражабов.

"Қўқон-1912": Андрей Бакланов, Жалил Кимсанов, Фурқат Ҳасанбоев, Достонбек Турсунов, Миржалол Қурбонов, Баҳодир Акрамов, Абдуллоҳ Олимов, Абдулазиз Юсупов, Наврўзбек Алимов, Отабек Зокиров, Отабек Ҳайдаров.
Захирадан майдонга тушганлар: Азиз Ашуров, Ойбек Нурбоев, Илья Ильин, Сардор Қаҳҳоров, Азиз Ибрагимов, Ориф Мамажонов, Маъруф Зокиржонов.

Жамоамизнинг навбатдаги ўртоқлик учрашуви 23 февраль куни Муборакнинг "Машъал" жамоасига қарши ўтказилади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика