Latest news

05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  0 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  1 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  0 00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  0 00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  4 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0 23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  2 23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  1 23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  3 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  170 22:45Илёс Зейтуллаев: "Бундай ажойиб ҳиссиётларни фақатгина футбол бера олади. Носир Абдусаломовни ўтган йилдан бери кузатиб келаман"  2 22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт этди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1 21:55Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди   13 21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0

“Олмалиқ” — “Қизилқум” баҳсини ОФК мутахассислари кузатиб боради News

“Олмалиқ” — “Қизилқум” баҳсини ОФК мутахассислари кузатиб боради

Яна бир неча кундан сўнг, Ўзбекистон XXIII миллий чемпионати олий лига жамоалари олтинчи тур учрашувларини ўтказади.
Тақвимга кўра, 26 апрель куни «Нефтчи» (Фарғона) – «Машъал» (Муборак), «Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Қизилқум» (Навоий), «Динамо» (Самарқанд) – «Пахтакор» (Тошкент), «Навбаҳор» (Наманган) – «Сўғдиёна» (Жиззах) жамоалари ўзаро куч синашади. «Насаф» (Қарши) – «Металлург» (Бекобод) учрашуви эса 27 апрелда ўтказилиши белгиланган. 28 апрелда бўладиган «Локомотив» (Тошкент) – «Андижон» (Андижон), «Бухоро» (Бухоро) – «Бунёдкор» (Тошкент) жамоалари ўйини билан олтинчи тур якунланади.

Куни кеча Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ҳакамлар қўмитаси мазкур турда фаолият кўрсатадиган ҳакамлар гуруҳларини эълон қилди. Унга мувофиқ, Олмалиқда ўтадиган «Олмалиқ» – «Қизилқум» баҳсини пойтахтлик ёш ҳакам, ФИФА рефериси Шерзод Қосимов бошқариб боради. Унга ФИФА лайнсменлари Алишер Усмонов (Тошкент), Темур Гайнулин (Тошкент)лар кўмаклашади.

Ёшлар лигаси учрашуви бош ҳаками ва асосий таркиблар баҳси захира ҳаками этиб, Игорь Гармашов (Тошкент) тайинланган.

Учрашувларни назоратчи сифатида А. Арутюнов (Тошкент)кузатиб боради.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мазкур ҳакамлар гуруҳи ўтган йили Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ФИФА рефериси ва лайнсменлигига номзодлар сифатида тақдим этилган эди. Маълумотларга қараганда, «Олмалиқ» – «Қизилқум» баҳсини ОФК Ҳакамлар департаментидан ташриф буюрадиган мутахассислар кузатишади. Учрашув давомида мутахассислар бош ҳакам Шерзод Қосимов ҳамда лайнсменларнинг фаолиятини баҳолашади.

Эслатиб ўтамиз, ёшлар лигаси учрашуви 25 апрель куни соат 16.00 да бошланади. «Олмалиқ» – «Қизилқум» жамоалари асосий таркиблар ўйини эса 26 апрель куни соат 17.30 да старт олади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика