Latest news

20:15Зидан: "Мен қайтаман"  0 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   0 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  0 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  0 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   10 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  7 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  19 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  130 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0

"Олмалиқ": Нохуш анъана якун топди News

"Олмалиқ": Нохуш анъана якун топди

Ўзбекистон миллий чемпионати олий лигасида 2008 йилдан буён иштирок этиб келаётган жамоамиз бу йил элитада ўзининг 10-мавсумини ўтказмоқда.

Ўтган йиллар давомида “Олмалиқ” кучлилар сафида муносиблигини ўз ўйинларида намоён этмоқда. 2016 йилги мавсумдаги қониқарсиз натижаларни ҳисобга олмаганда, жамоа ҳар мавсум юқори натижалар учун курашадиган жамоаларга “бошоғриқ” вазифасини ўтарди. Жамоа ортда қолган 9 мавсумда бир қатор ижобий натижаларга эришган. “Олмалиқ” айниқса ўз майдонида ҳар қандай рақибни қийин аҳволга солиб қўйиши билан мухлисларда яхши хотиралар қолдирган. Статистикага мурожаат этадиган бўлсак, 2008 йилдан бошлаб кончилар элитада рақиб бўлган қилган барча жамоани ўз майдонида мағлуб эта олган. Бироқ, жамоанинг сафар учрашувларида бу статистика борасида баъзи нохуш анъаналари мавжуд. Кеча Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган баҳсда мана шу нохуш анъананинг бири барҳам топди. “Олмалиқ” элитада ўнинчи мавсумга келиб Фарғонадан очко олишга муваффақ бўлди. Бунгача бўлиб ўтган 9 учрашувнинг барчасида мезбонлар ғолиб чиқишган. Эътиборлиси, кеча жамоамиз ғалаба қозониши ҳам мумкин эди. Афсуски, сўнгги ўн дақиқаликда мезбонлар пенальтидан гол киритишди ва мағлубиятдан қутулиб қолишди.

Жамоамизнинг сафар ўйинларида қайд этган кўрсаткичлари ҳозирча ижобий эмас. Дарвоқе, шу турга қадар меҳмонда жамоамизга очко олишга йўл бермаган ягона жамоа “Нефтчи” бўлиб турганди. “Олмалиқ” бу серияни тўхтатишга эришди.

Меҳмонда ўтган ўйинларда очко олиш борасида “Олмалиқ”нинг умумий кўрсаткичи қуйидагича:


Жамоа

Ў

Ғ

Д

М

Т-Н

О

Бухоро

9

4

0

5

11-9

12

Навбаҳор

9

3

3

3

12-14

12

Андижон

8

3

1

4

15-13

10

Динамо

8

2

2

4

6-10

8

Пахтакор

9

1

2

6

5-14

5

Шўртан

8

0

4

4

11-17

4

Қизилқум

9

1

1

7

11-20

4

Қўқон-1912

2

1

0

1

2-2

3

Обод

2

1

0

1

1-2

3

Сўғдиёна

8

0

3

5

9-16

3

Хоразм

2

0

2

0

2-2

2

Насаф

9

0

2

7

9-21

2

УзДонгЖу

1

0

1

0

0-0

1

Гулистон

1

0

1

0

0-0

1

Машъал

8

0

1

7

5-14

1

Металлург

9

0

1

8

16-26

1

Бунёдкор

9

0

1

8

6-21

1

Локомотив

9

0

1

8

5-25

1

Нефтчи

10

0

1

9

9-30

1

130

16

27

87

135-256

75

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика