Latest news

16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   1 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  6 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   1 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  7 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  7 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  10 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  11 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  17

"Олмалиқ": Назорат баҳсида дуранг News

"Олмалиқ": Назорат баҳсида дуранг

Бугун жамоамиз навбатдаги назорат ўйинини ўтказди.

Украинанинг "Ворскла" жамоасига қарши учрашув анча қизиқарли ва шиддатли тарзда ўтди. Ҳар икки жамоа очиқ футбол намойиш этганлиги боис, 90 дақиқа давомида майдонда кескин вазиятлар кўп бўлди. Ҳакам ўйин давомида ҳар икки жамоа дарвозасига пенальти белгилаганлиги ҳам сўзимизни тасдиқлайди. 9-дақиқада рақиблар пенальтидан унумли фойдалана олишмаган бўлса, 45-дақиқада Забиҳилло Ўринбоев жаримани голга айлантирди. "Ворскла" футболчиси тепган тўпни Акбар Тўраев ушлаб олди. Учрашувда дастлабки голни полтаваликлар киритишди. 30-дақиқада жамоамиз яна бурчакдан ошириб берилган тўпдан сўнг рақибнинг дарвозани ишғол этишига қаршилик кўрсата олишмади. Биринчи таймнинг сўнггида эса пенальтидан ҳисобни тенглаштирдик. Иккинчи таймда устунлик тўлиғича жамоамиз тарафида бўлди. Афсуски, яратилган вазиятларни голга айлантиришда футболчиларга аниқлик етишмади.

Ўртоқлик учрашуви. 14 февраль.
Сиде шаҳри. "Камиля" меҳмонхонаси футбол майдони.

"Олмалиқ" - "Ворскла" 1:1
Голлар: Забиҳилло Ўринбоев 45 пенальтидан - Вячеслав Шарпар 30.
Амалга оширилмаган пенальти: Дмитрий Хлёбас 9 (дарвозабон)

"Олмалиқ": Тўраев, Иномов, Муллажонов, Касминин, Бердимуродов, Усмонов, Григалашвили, Исаев, Йелич, Раҳматуллаев, Ўринбоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Мухторов, Суюнов, Ғуломов, Пасичник, Клишин, Жўраев, Ҳожиакбаров.

"Ворскла" таркиби: Сарнавський, Ребенок, Пердута, Чеснаков, Остапенко, Кравченко, Ткачук, Мякушко, Одарюк, Хльобас, Шарпар.
Захирадан майдонга тушганлар: Заричнюк, Загорулько, Матвеев, Кунев, Квасний, Сакив, Тишенко, Мельник, Шаповал, Удод, Даллку, Сапай.

Ҳакамлар: Лесив Станислав, Филипчук Евгений, Кошкаров Серик. Захира ҳаками Тевяшов Денис (барчаси - Қозоғистондан). 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика