Latest news

07:38“Интер“нинг янги бош мураббийи маълум  2 06:34ЖЧ-2026 саралаши. БАА – Ўзбекистон 0:0, Орзулар ушалган ўйин  4 02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  16 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  3 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  14 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   54 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  13 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  17 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  13 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   41 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  13 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  16 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  46 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7

"Олмалиқ": Навбатдаги йиғин якунланди News

"Олмалиқ": Навбатдаги йиғин якунланди

Tags :  Олмалиқ
"Олмалиқ"нинг Анталияда ташкил этилган биринчи йиғини якунига етди.

11-25 январь кунлари оралиғида ўтган ўқув-машғулот йиғинида 3та ўртоқлик ўйини ташкиллаштирилди. Машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб борилди. Дастлабки хориж йиғини якунлангач, жамоа бош мураббийи Виктор Кумиковдан бу йиғин хулосаларини сўрадик.

Дастлабки хориж йиғини ўз якунига етди. Бу йиғиндан кўнглингиз тўлдими?


- Анталиядаги биринчи ўқув-машғулотларимиз режалаштирганимиздек ўтди. Дастлабки кунларда ҳаво бироз совуқ, ёмғирли бўлсада барча машғулотлар ўтказилди. 3та ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. Унда 2 ғалаба ва бир мағлубият қайд этилди. Умумий хулоса қиладиган бўлсак бу йиғинда биз барчасини кўнгилдагидек ўтказа олдик.

Таркиб борасида қандай ўзгаришлар бўлди? Йиғин давомида кўрикка келган легионерлардан маъқул келгани борми?


- Албатта, бу йиғин давомида бир қатор хорижлик футболчилар кўрикда бўлишди. Ҳозирча сербиялик Игорь Йелич билан келишувга эришдик. Унинг майдондаги ҳаракатлари бизга маъқул келди. Қолганлари борасида бир тўхтамга келмадик. Анталиядаги иккинчи йиғинда ҳам кўрик давом этади.

Иккинчи йиғин қачондан бошланади?

- Футболчиларга бир неча кун дам берамиз. Жамоа аъзолари 30 январь куни яна Анталияга етиб келишади. Навбатдаги йиғин 20 февралга қадар давом этади. Бу оралиқда машғулотлар билан бирга 5та ўртоқлик ўйини ўтказамиз. Шундан сўнг жамоа Тошкентга қайтади ва мавсум бошлангунга қадар машғулотлар ўша ерда давом эттирилади.

Жамоамиз аъзолари эртага 26 январь куни Анталия - Истанбул - Тошкент йўналишида ортга қайтишади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика