Latest news

17:06"Пахтакор" йирик агентлик мижози бўлган ироқлик футболчига кўз тикди  3 16:40Расман: "Арсенал" АПЛ клуби сардорини қўлга киритди  2 16:24Суперлиганинг 2 та клуби Ироқ терма жамоаси хавбекига даъвогарлик қилмоқда  1 16:03"Насаф" 3 та позицияга легионер олиб келади  5 15:41Ҳожимат Эркинов собиқ клуби ҳакамларни сотиб олишда айбланиб чемпионатдан четлаштирилди  3 15:15Суперлига-2025. Биринчи даврада мураббийлар томонидан айтилган фикрлардан сара иқтибослар   2 15:01"Олимпик" вакиллари 2 ойдан бери маош олишмаяпти  3 14:53"Олимпик"ка бош мураббий тайинланди  5 14:33Маскерано: "Мен учун Месси – футбол тарихидаги энг яхши футболчи"  11 14:05ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди  20 13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  2 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  6 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  1 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  2 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  14

"Олмалиқ": Машғулотлар яна давом этади News

"Олмалиқ": Машғулотлар яна давом этади

Кеча "Олмалиқ" Олмалиқ шаҳрида навбатдаги ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун тўпланди.
Куннинг иккинчи ярмида ўтган машғулотларда 24 нафар футболчи иштирок этди. Шундан 13 нафари жамоанинг ўтган йилги аъзолари бўлса, қолган 11 нафари "Олмалиқ"қа таклиф этилган футболчилардир.

Ўтган мавсум жамоада тўп сурган футболчилар Умиджон Хонимқулов, Акмал Ортиқов, Никита Шквирин, Шоҳрух Эшбўтаев, Сарвар Жўраев, Азамат Исроилов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Дилявер Абибуллаев, Зоҳир Пиримов, Никита Павленко, Диёр Туропов, Зафар Полвонов ва Ислом Исоқжоновлар бўлса, таклиф этилганлар дарвозабон Тимур Ғаниев (Андижон), ҳимоячи Акмал Бозоров (Динамо), ярим ҳимоячилар Муҳаммад Исаев, Элбек Очилов, Ғулом Ўрунов (Динамо), Санъат Шихов (Динамо), Жаҳонгир Абдумўминов (Машъал), ҳужумчилар Абдулатиф Абдуқодиров (Андижон), Беруми Абдунабиев (Оқ-тепа), Маъруф Тиллаев (Қизилқум) ва Дониёр Исмоилов (Зомин)лардир. Баъзи сабабларга кўра Абдумалик Тошпўлатов, Қадамбой Нурметов, Саламат Қуттибоевлар кечаги машғулотларда иштирок эта олишмади.

Бугундан улар ҳам жамоа сафида бўлишди. Шунингдек, яна бир неча тажрибали футболчи эртага жамоа таркибига қўшилиши кутилмоқда. Жамоани ёш ҳужумчи Шариф Мирзаев тарк этди. У ўз имкониятини бошқа жамоада синаб кўришни хоҳлади. Бунга жамоа раҳбарияти монеълик қилмади.

Биринчи йиғинда қатнашган баъзи футболчилар ёшлар жамоаси машғулотларига ўтказилди. Ёшлар жамоаси машғулотларида 30дан ошиқ футболчи машғулотларга киришди. Ёш футболчилар танлови бир неча босқичда олиб борилади. Назорат ўйинлари орқали ажратиб олинган энг яхши футболчилар якуний рўйхатдан ўрин олади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика