Latest news

22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  0 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  3 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  3 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  5 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2 20:37Интернетда "Реал"нинг келаси мавсум учун формаси тасвирлари пайдо бўлди  4 20:10"Лочин" 5 нафар футболчи билан шартнома тузди  1 19:48"Сўғдиёна" Шимолий Македония жамоасини ишончли ҳисобда ютди  1 19:20"Нефтчи" Болгария жамоасига имкониятни бой берди  1 18:59Жамшид Саидов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам қизиқарли мавсум бўлади"  2 18:34"Монако" Погба билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда  3 18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  20 17:45Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ" 5:1 ҳисобида ютди, "Қўқон-1912" U-21 мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  3 17:24"Ғазалкент" назорат учрашувида Қирғизистон клубини мағлуб этди  1

"Олмалиқ": Иккинчи ўйинда йирик ғалаба News

"Олмалиқ": Иккинчи ўйинда йирик ғалаба

Tags :  Олмалиқ
Туркияда ўқув-машғулот йиғини ўтказаётган жамоамиз бугун иккинчи назорат ўйинини ўтказди.
Жамоамизнинг иккинчи назорат ўйинида рақиб Эроннинг "Падидеҳ" жамоаси бўлиши кутилганди. Рақиб жамоанинг ўйинга кела олмаслиги маълум бўлгач, назорат ўйини учун Камерун жамоаси спарринг сифатида майдонга тушди. Африка қитъаси вакиллари Туркияда йиғин ўтказаётган футболчилардан иборат жамоа экан.

Қизиқарли кечган ўйинда жамоамиз йирик 6:1 ҳисобида зафар қучди. Жамоамиз голларига Камолиддин Мурзоев (2та), Алишер Шоғуломов (2та), Зоҳир Пиримов ва Арслонмурод Амановлар муаллифлик қилишди. Камолиддин ва Алишер биттадан голни пенальтидан амалга оширган. Бу ўйинда бироз бетоблиги сабаб Саҳоб Жўраев иштирок этмади. Жамоанинг янги аъзоси Валерий Фомичёв эса машғулот ўтказиш билан чекланди.

Учрашувда "Олмалиқ" шарафини қуйидаги футболчилар ҳимоя этишди.

"Олмалиқ": Никита Шквирин, Диёржон Туропов, Ислом Иномов, Саидкомил Акбаров, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Саламат Қутибоев, Никита Павленко, Жаҳонгир Абдумўминов, Дониёр Исмоилов, Алишер Шоғуломов, Камолиддин Мурзоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Умид Хонимқулов, Евгений Гоголь, Азамат Исроилов, Ғулом Ўрунов, Зоҳир Пиримов, Шавкат Саломов, Муҳаммад Исаев, Арслонмурод Аманов, Неманья Йованович.

Жамоамизнинг сўнгги назорат ўйини 20 июль куни Эроннинг "Фулад" жамоасига қарши ўтади.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика