Latest news

10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  3 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  34 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1

"Олмалиқ": "Бухоро" билан баҳсга доир News

"Олмалиқ": "Бухоро" билан баҳсга доир

"Олмалиқ"нинг Бухоро шаҳри жамоасига қарши ўтказган ўйинлари 15тага етди.

Ортга назар ташлаган ҳолда, бу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари статистикасидан баъзи маълумотларни ҳукмингизга ҳавола этамиз.

Жамоамиз "Бухоро" билан ўтказган 15 учрашувидан 8тасида ғалаба қозонган, 2 учрашувда дуранг қайд этилган ва 5 ўйинда мағлубиятга учраган. Тўплар нисбати 29-16 жамоамиз фойдасига. Ўзаро ўйинларда жамоамизнинг энг йирик ғалабаси 6:1 бўлса, рақиб жамоа ҳисобида йирик ғалаба қайд этилмаган.

Ҳар икки жамоа сафида ўйнаган футболчилар ҳақида ҳам қизиқ маълумотлар мавжуд. Ўтган мавсум "Бухоро"ни ўз майдонида йирик 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратилишида катта ҳисса қўшган Саламат Қутибоев ва Шавкат Саломов бу гал жамоамизга рақиб сифатида майдонга тушди. Турли йилларда гоҳ у, гоҳ бу жамоа сафида Саидкомил Акбаров, Дилявер Абибуллаев, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Андрей Власичев, Шуҳрат Мусаев, Абдураззоқ Жўраев, Георги Квисешвили, Артурас Фоменколар ҳам майдонга тушишган.

Учрашувни бошқариб борган Азиз Асимовнинг ҳам бу икки жамоа ўртасида ўзига хос статистикаси мавжуд. Асимов кеча бўлиб ўтган ўйинни ҳисобга олганда учинчи марта бу икки жамоа қарама-қаршилигида ҳакамлик вазифасини ўтади. Аввалги икки ўйин Олмалиқ шаҳрида ўтган бўлиб, 2013 йил 5 октябрда "Олмалиқ" 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, 2015 йил 12 сентябрь куни ўтган баҳсда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилган. Эътиборли жиҳати, аввалги ҳар икки ўйинда Асимов сариқ карточкалар билан бир қаторда қизил карточкадан ҳам фойдаланган. 2013 йил 8 футболчига сариқ карточка кўрсатиш билан бирга Санжар Шоаҳмедов ва Алишер Маҳмудовга қизил карточка кўрсатган. Ўтган йил 3 марта сариқ карточка ва "Олмалиқ" аъзоси Саҳоб Жўраев майдондан четлатилганди. Асимов бу гал 6 футболчини огоҳлантириш билан чекланди. Умумий ҳисобда "Бухоро"нинг ўз майдонида Азиз Асимов томонидан бошқарилган ўйинлар сони 6та бўлиб, шундан 4тасида бухороликлар ғалаба қозонишган ва 2 ўйинда дуранг қайд этилган. Асимовнинг Бухородаги илк ўйини 2013 йил "Сўғдиёна" билан 4:1, "Металлург" билан 3:1, 2014 йил "Пахтакор" билан 0:0, 2015 йил "Динамо" билан 1:1, "Нефтчи" билан 3:1 ва 2016 йил "Олмалиқ" билан 2:0. "Олмалиқ"нинг сафар ўйинларида Асимов иккинчи марта ҳакамлик қилди. 2014 йил Бекободда жамоамиз 3:2 ҳисобида мағлубиятга учраганди. Иккинчи ўйин ҳам мағлубият билан якун топди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика