Latest news

15:44"Динамо" машғулотлари Championat.asia объективида  0 15:33"Манчестер Юнайтед" клуби Аморим бўйича расмий баёнот берди  2 15:21Breaking! МЮни ёзгача бошқарадиган мураббий номи маълум  4 15:01Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди  14 14:34"Динамо" Тошкентда йиғинни бошлади  2 14:33"Қўқон-1912" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 14:05"Тоттенхэм" чап вингер позицияси учун шорт-лист тузди  0 13:38Турсунов — Гонконг чемпионатининг декабрдаги энг яхши футболчиси!  2 13:11Словакиялик ҳужумчи Ўзбекистонда тўп тепади  9 12:45Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!  13 12:32Расмий хабар: Ойбек Бозоров "Пахтакор"да!  10 12:14"Навбаҳор" Қозоғистоннинг 5 карра чемпиони билан ўйнайди  3 11:52Расман: "Пахтакор" Қувватов қайтганини эълон қилди  5 11:33Артета: "Мен учун Деклан Райс — дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячи"  2 10:58Кечаги учрашувда ғалабани қўлдан чиқарган Гвардиола нималар деди?  4

"Олмалиқ" Белоруссия клубини мағлуб этди News

"Олмалиқ" Белоруссия клубини мағлуб этди

"Олмалиқ" 10 июль куни Белоруссия олий лигаси вакили "Нафтан" жамоасига қарши назорат ўйини ўтказди.
Мазкур баҳсда жамоамиз бош мураббийи Виктор Кумиков машғулотларда иштирок этаётган барча футболчига имконият берди. Ўйин анча қизиқарли ва шиддатли тарзда ўтди. Ўйин давомида футболчиларимиз рақибдан ҳар томонлама устунликка эришишди. Учрашувда илк голга жамоамизнинг янги вакили Зафар Полвонов муаллифлик қилди. У Камоллиддин Мурзоев томонидан ошириб берилган тўпни бош билан рақиб дарвозасига жойлади. Орадан кўп ўтмай Полвонов Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаровга ҳисобни 2:0 кўринишга келтиришига кўмаклашди.

Иккинчи таймда жамоамиз аъзолари кўплаб голли вазиятлардан унумли фойдалана олишмади.

Ўйин давомида ҳар бир футболчининг айни дамдаги тайёргарлик даражаси синовдан ўтказилди.

Ўртоқлик учрашуви.
"Олмалиқ" - "Нафтан" (Новополоцк) 2:0
Голлар:
Зафар Полвонов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров
"Олмалиқ" таркиби: Хуршид Ходжаев, Раҳматулло Бердимуродов, Шавкат Муллажонов, Владислав Касминин, Ислом Иномов, Шоҳназар Норбеков, Игорь Йелич, Дилшод Жўраев, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Камолиддин Мурзоев, Зафар Полвонов.
Захирадан майдонга тушганлар: Акбар Тўраев, Низомиддин Зиёвутдинов, Вусал Магеррамов, Азиз Суюнов, Хуршид Мухторов, Шахбоз Умаров, Лутфулла Тўраев, Фарҳод Мусабеков, Шота Григалашвили, Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, Санжар Рихсибоев, Виктор Клишин, Фарҳод Тожиев, Муҳаммад Исаев.


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика