Latest news

23:19Мудрик фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 22:29"Мец" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 22:05АПЛ. "Челси" ва "Ливерпуль" ўз уйида ишончли ғалабага эришди  11 22:03"Барселона" — "Осасуна". Таркиблар билан танишинг  23 21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  4 20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  4 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  6 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  7 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  8 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  13

"Олмалиқ": Анталиядаги машғулотлар News

"Олмалиқ": Анталиядаги машғулотлар

Tags :  Олмалиқ
"Олмалиқ"нинг Анталиядаги ўқув-йиғини давом этмоқда.

12 январдан кунига икки маҳал машғулот ўтказаётган футболчиларга барча шароит яратиб берилган. "Кремлин" меҳмонхонасига тегишли спорт мажмуасида 4та табиий майдон мавжуд. Шунингдек, тренажер зали, сауна, бассейн ҳамда овқатланиш мажмуалари ҳар куни меҳмонлар учун шай ҳолатда.

Бевосита жамоамизнинг машғулотларига тўхталадиган бўлсак, биринчи машғулот давомида футболчилар бир неча гуруҳга бўлинган ҳолатда турли хилдаги техник ва тактик ишланмалар билан банд бўлишмоқда. Ҳар бир чизиқ вакиллари учун махсус машқлар олиб борилмоқда. Иккинчи машғулотнинг биринчи қисмида эрталабки машқлар умумлаштирилган ҳолда, жамоавий ҳаракатлар орқали шакллантирилмоқда. Машғулотнинг иккинчи қисми тренажер залида жисмоний юкламалар билан давом эттирилмоқда. Шунингдек, кечки машғулотлардан сўнг, футболчилар сауна ва бассейндан ҳам фойдаланишмоқда.

Тошкентдаги йиғин билан солиштирганда футболчилар янги мураббий томонидан қўйилаётган талабларни мукаммал бажариш борасида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда.

Машғулотлар бир кунда умумий ҳисобда 5 соатдан ошмоқда. Жамоамизнинг бу йиғини 26 январга қадар давом этади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика