Latest news

23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  0 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  0 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  8 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  0 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  1 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  196 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  2 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  6 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  10 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0

Оллоберган Каримов "Бунёдкор"даги дебюти ҳақида: "Иккинчи голга пас берганимдан сўнг ҳаяжон йўқолди" News

Оллоберган Каримов "Бунёдкор"даги дебюти ҳақида: "Иккинчи голга пас берганимдан сўнг ҳаяжон йўқолди"

Кеча "Бунёдкор" таркибида яна бир ёш футболчи дебют қилди.


2006 йилда туғилган  Оллоберган Каримов кеча асосий жамоадаги илк учрашувини ўтказди. 63-дақиқада Дмитрие Побуличнинг ўрнига майдонга тушган футболчи 70-дақиқада Фарруҳ Икромовнинг голига ассистентлик қилди. Шунингдек, яна бир вазиятда дарвозага йўллаган зарбаси тўсинга тегиб қайтди. Учрашувдан сўнг унинг фикрлари билан қизиқдик. Маълумот учун, футболчи Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. 


"Истайманми ёки йўқ барибир ҳаяжон бўлди. Лекин Фарруҳ Икромовнинг голига пас берганимдан сўнг ўзимда ишонч анча ортди. Босим ва ҳаяжон йўқолди. Ҳаммаси жойига тушди. Ишонч билдирган барча мураббийларимга раҳмат айтиб қоламан. Уларсиз бу даражага чиқмаган бўлардим. Захирадан майдонга тушаётганимда Бошкович Побулични ва шу позициядаги "Сурхон" футболчиларини кузатишимни айтди. Майдонга тушдим ва менга берилган имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қилдим. 

Ўйин назоратимиз остида ўтди, дея оламан. "Сурхон" ҳам етарлича қаршилик қилди. Вазиятларимиздан фойдаланиб иккита гол урдик",- дейди Оллоберган Каримов. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика