Олий лигага ўтиш ўйини Олмалиқда бўлади, фақат қачон?
18 nov 2015 21:05
News
ПФЛ расмий сайтининг рус тили бўлими бугун олий лигага ўтиш ўйини Олмалиқ шаҳридаги ОТМК стадионида бўлиб ўтиши эълон қилди.
Хабарингиз бор, ўтиш ўйинида олий лиганинг 15-поғонасидан жой олган жамоа билан 1-лигада мавсумни 2-ўринда якунлаган клуб иштирок этади. Ўтиш ўйининг биринчи иштирокчиси "Оқ-тепа". Иккинчи иштирокчи жума куни бўлиб ўтадиган олий лиганинг сўнгги туридан кейин аниқ бўлади.
Хуллас, ПФЛ расмий сайтининг рус тили бўлими учрашув Олмалиқ шаҳридаги ОТМК стадионида бўлиб ўтишини, ўйин 14:00да старт олишини маълум қилди, лекин баҳс қайси куни ўтказилишини эълон қилгани йўқ.
Қуйидаги скриншот сўзимизга исбот бўлади. Балки техник хатодир?! Иш бор жойда камчилик бўлади, дейишадику?!

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments