Latest news

13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  15 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  11 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  5 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  10 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  10 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  3

Олий лига. Тошкент дербисида "Пахтакор" "Локомотив"ни мағлуб этди News

Олий лига. Тошкент дербисида "Пахтакор" "Локомотив"ни мағлуб этди

Олий лиганинг 24-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг илк дақиқасидаёқ мезбонлар ҳужумга ўтишди. Жамшид Искандеровнинг зарбасини Нестеров қайтарди, қайтган тўпни Жасур Ҳакимов дарвозага йўллади. Бу сафар ҳам Игнатий тўпни қайтарди!

8-дақиқада Жепаров ўзига нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган жарима тўпини амала оширди, Тўхтахўжаев боши билан зарба берди, тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

18-дақиқада Икром Алибоевнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. 20-дақиқада Искандеровнинг зарбасини Нестеров қайтарди, Жасур Ҳакимовнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини ҳам Игнатий қайтарди. Кетма-кет иккита сейв!

23-дақиқада Жамшид Искандеровнинг узатган тўпини Жалолиддин Машарипов боши билан дарвозага йўллади - 1:0. Орадан икки дақиқа ўтгач Машарипов жарима майдони ичига кириб бориб Нестеров қўриқлаётган дарвозани яна ишғол қилди - 2:0.

37-дақиқада Марат Бикмаев ўнг қанотдан узатилган тўпни яқин масофадан ноаниқ зарба берди. 42-дақиқада Алибоевнинг пасидан сўнг Санжар Шоаҳмедов ҳисобни қисқартирди - 2:1.

Дастлабки бўлим якунланди.

50-дақиқада захирадан майдонга тушган Абдухолиқов рақиб жарима майдонига ёриб кирди ва тўпни ундан Ораховац олиб қўйди. 75-дақиқада ўнг қанотдан узатилган тўпни Сардор Мирзаев боши билан дарвозага йўллади, жуда хавфли лекин ноаниқ!

81-дақиқада Зотеевнинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади ва "Пахтакор" ғалабани сақлаб қолди.


«Пахтакор» (Тошкент) – «Локомотив» (Тошкент) 2:1
28 сентябрь 2016. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Такент), Д. Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).
ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.

Голлар: Жалолиддин Машарипов 23, - 1:0 (Жамшид Искандеров). Жалолиддин Машарипов 25, - 2:0 (Жамшид Искандеров). Санжар Шоаҳмедов 42, - 2:1 (Икром Алибоев).

"Пахтакор": 16.Александр Лобанов, 28.Станислав Андреев, 21.Камолиддин Тожиев, 4.Аднан Ораховац, 24.Даврон Ҳошимов, 5.Акбар Исматуллаев, 7.Азим Аҳмедов, 15.Жавоҳир Соҳибов, 9.Жалолиддин Машарипов (48.Темур Толипов, 89), 10.Жамшид Искандеров (6.Аббос Отахонов, 90+3), 55.Жасур Ҳакимов (14.Жамшид Болтабоев, 60).
Захира: 30.Ботирали Эргашев, 17.Акобир Тўраев, 44.Георгий Аҳмедов, 51.Андрей Сидоров.

"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 33.Олег Зотеев, 5.Кахи Махарадзе, 13.Неманья Яничич, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 18.Темур Кападзе (71.Артур Геворкян, 58), 28.Икром Алибоев, 8.Сервер Жепаров (70.Иван Нагаев, 85), 15.Сардор Мирзаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 10.Марат Бикмаев (11.Темурхўжа Абдухолиқов, 50)
Захира: 12.Маъмур Икромов, 4.Бобур Йўлдошев, 7.Садриддин Абдуллаев, 17.Салим Мустафоев, .

Огоҳлантиришлар: Азим Аҳмедов 16, Темур Кападзе 28, Аднан Ораховац 28, Кахи Махарадзе 70, Даврон Ҳошимов 76, Станислав Андреев 90, Александр Лобанов 90+4.

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика