Latest news

02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  0 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  3 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  5 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  13 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  172 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  18 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  2

Олий Лига: Тўпурарлар орасида кураш қандай кечмоқда? News

Олий Лига: Тўпурарлар орасида кураш қандай кечмоқда?

Хабарингиз бор, миллий терма жамоа ўйинлари сабаб эндиликда Олий Лига баҳсларида қисқа муддатли танаффус юзага келди.

Шу пайтга қадар миллий чемпионатимизда жамоалар 18 тадан учрашув ўтказишга улгуришди. Қуйида айни пайтда тўпурарлар баҳсида кимлар етакчилик қилаётгани хусусида маълумот бериб ўтамиз.

Таъкидлаш жоизки, “Локомотив” ҳужумчиси Марат Бикмаев мавсум бошиданоқ тўпурарлар “пойгаси”да яккапешқадамликни қўлга олганди. Марат илк турларданоқ кетма-кет голлар уриб, ўз ҳисобидаги голлар сонини анчага етказиб олганди. Бироқ футболчи биринчи давра сўнггига келиб жароҳат олди ва бир нечта учрашувни ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Шундай бўлса-да, миллий терма жамоамиз аъзоси иккинчи давранинг илк ўйинлариданоқ яна ўзининг тўпурарлик салоҳиятини намойиш эта бошлади.

Ҳозирда Марат Бикмаевнинг киритган голлари сони 16 тани ташкил этмоқда. Шу ўринда қайд этиш жоизки, “Локомотив”нинг пенальтилар тепиш борасида етакчи “мутахассиси” вазифасини қойилмақом тарзда уддалаб келаётган Бикмаев 16 та голнинг 5 тасини 11 метрли жарима зарбасида киритган.

 

Тўпурарлар баҳсида Бикмаевнинг энг яқин таъқибчиси – “Насаф” ҳужумчиси Драган Черан саналади. У ҳозирга қадар 10 бор рақиблари дарвозасини ишғол этган. “Сўғдиёна” аъзоси Санжар Рашидов эса 9 бор муваффақият қозонган.

Шунингдек, 3 нафар футболчилар – Илҳом Юнусов, Зоҳид Абдуллаев ва Иван Нагаев 7 мартадан гол уришга эришишган.

6 бор рақиб дарвозабонларини ҳафа қилган ижрочилар орасида “Локомотив”дан Мурод Бобожонов ҳам бор. “Темирйўлчилар”дан Жалолиддин Машарипов 5 марта тўп киритган.

 

Жамоамиз сардори Темур Кападзе, Икром Алибоев ҳамда Сардор Мирзаев 3 мартадан гол уришга муваффақ бўлишган.

“Локо” вакилларидан Ислом Тўхтахўжаев, Садриддин Абдуллаев, Диёр Туропов, Кахи Махарадзе, Саламат Қутибоев, Азиз Амонов ва Олег Зотеевлар 1 мартадан муваффақият қозонишган.

Умумий ҳисобда “Локомотив” футболчилари 43 марта рақиблари дарвозаларини ишғол этишган. Бу борада ҳам “Локомотив” яккапешқадам бўлиб турибди. Жамоамизда тўплар нисбати +31ни ташкил этмоқда.

 

Диққатга сазовор жиҳати шундан иборатки, “Локомотив”дан ташқари фақатгина “Бухоро” 30 марта гол урган. Бошқа ҳеч бир жамоа ҳозирча 30лик довондан ошгани йўқ.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика