Latest news

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  4 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  22 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  31 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  98 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1027 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Олий лига. "Қизилқум" ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди News

Олий лига. "Қизилқум" ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди

Олий лиганинг 23-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.

Навоийдаги ўйиннинг 27-дақиқасида мезбонлар ҳимоячиси Георгий Квесиешвили ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнади. Драган Черан пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди - 0:1.

Меҳмонлар вакили Шуҳрат Муҳаммадиев майдоннинг ўнг бурчагига яқин нуқтада жарима тўпини жарима майдончасига узатди. Драган Черан қулай вазиятда турган Одилжон Ҳамробековга тўпни йўналтирди. Ҳамробеков эса боши билан дарвозани ишғол қилди - 0:2.

Биринчи бўлим охирида Неманья Йовановичнинг боши билан узатган тўпини Воҳид Шодиев дарвоза тўрига жойлаб, ҳисобни қисқартирди - 1:2.

47-дақиқада дарвозадан чамаси 18 метрлар узоқликдан Жасур Ҳасанов жарима тўпини тепди. Қаршиликлар жонли деворида турган ўйинчи тўпни қўли билан қайтарди. Пенальтини Неманья Йованович бехато амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди - 2:2.

Майдоннинг чап қанотидан Жасур Ҳасановнинг ҳаволатиб йўллаган жарима зарбасини Файзулла Қамбаров боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобда жамоасини олдинга олиб чиқди - 3:2.

Ўйин охирида Шаҳбоз Эркинов ҳисобни тенглаштирди - 3:3.


25 сентябрь (якшанба)
18:30 - «Қизилқум» (Навоий) – «Насаф» (Қарши) 3:3
Ҳакамлар:
Ш. Қосимов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), И. Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

Голлар: Драган Черан 27 пенальти, - 0:1. Одилжон Ҳамробеков 39, - 0:2 (Драган Черан). Воҳид Шодиев 45+1, - 1:2 (Неманья Йованович). Неманья Йованович 47 пенальти, - 2:2. Файзулло Қамбаров 59, - 3:2 (Жасур Ҳасанов). Шаҳбоз Эркинов 90+1, - 3:3.

“Қизилқум”: 1.Эркин Жабборов, 5.Георгий Квесиешивили, 8.Акмал Рустамов, 10.Баҳриддин Ваҳобов (99.Алишер Юсупов, 71), 14.Файзулло Қамбаров, 25.Азизбек Усмонов, 27.Илҳом Юнусов (80.Ҳамза Каримов, 88), 44.Эркин Бойдуллаев, 55.Жасур Ҳасанов, 84.Немания Йованович, 86.Воҳид Шодиев (18.Самандар Шодмонов, 78).
Захира: 22.Артёи Макосин, 17.Отабек Нарзуллаев, 23.Шерали Жўраев, 70.Нодирхон Камолов.

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 23.Шерзод Аъзамов, 22.Игорь Голбан, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев (4.Мақсуд Каримов, 87), 18.Баҳром Абдураҳимов, 31.Сайдулло Раҳматов, 38.Дониёр Нарзуллаев, 28.Фозил Мусаев, 33.Одилжон Ҳамробеков (15.Шахбоз Эркинов, 66), 34.Фарруҳ Сайфиев, 69.Драган Черан (21.Азамат Алланиёзов, 86).
Захира: 25.Элдорбек Суюнов, 5.Илдар Маматказин, 16.Дилшод Хушбаков, 42.Нажмиддин Нормуродов.

Огоҳлантиришлар: Акмал Рустамов 45+2, Дониёр Нарзуллаев 57, Шахбоз Эркинов 84.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика