Latest news

12:10"Арсенал" 75 млн еврога форвард харид қилмоқчи  3 11:41"Реал" Родриго кетган тақдирда, унга эҳтимолий ўринбосар топди  2 11:17"Манчестер Юнайтед" мағлубиятлар сони бўйича клуб антирекордини янгилади  2 10:52“Ливерпуль" “Челси“ форварди билан шартнома имзоламоқчи  4 10:25“Манчестер Сити“ Тижани Рейндерсга қанча таклиф қилгани маълум  1 09:56МЮ Рэшфордга нарх белгилади  1 09:28“Ливерпуль“ 20 ёшли футболчига 60 миллион фунт беришга тайёр  2 09:00“Барселона“нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  22 08:35“Байер“ Флориан Вирцга нарх белгилади  4 08:05Суперлига. "Сурхон" — "Сўғдиёна" 2:1  2 08:03Аморим навбатдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 07:33Суперлига. Бугун 3 та учрашув бўлиб ўтади  6 02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  13 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  4 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2

Олий лига. Ўтган турда ғалаба қозона олмаган жамоалар баҳси News

Олий лига. Ўтган турда ғалаба қозона олмаган жамоалар баҳси

Бугун олий лиганинг 11-тур баҳсларига старт берилади.

Олий лига тақвимидан бугун тўртта учрашув ўрин олган. Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ўз майдонида Навоийнинг "Қизилқум" жамоасини синовдан ўтказади. 

Олий лига, 11-тур. 

"БУНЁДКОР" - "ҚИЗИЛҚУМ"

Бошланиш вақти: 19:00

Ҳакам: Темур Тўхтасинов (Андижон)

Турнир жадвалидаги ўрни: "Бунёдкор" 2-ўринда (26 очко), "Қизилқум" 5-ўринда (18 очко)

Очколар орасидаги фарқ - 8.


Таъриф: Чемпионлик учун ҳаракат қилаётган "Бунёдкор" олий лиганинг бу йилги "сюрприз" жамоаларидан бири "Қизилқум"га қарши. "Бунёдкор" олий лигада ҳали ютқазмаган иккита жамоадан бири бўлиб турибди. Яна бири - "Локомотив". "Қизилқум" эса бу мавсумдан анча курашувчан жамоага айланди. Жамоа таркибида яхши футболчилар етарли. Айнан маҳоратли ўйинчилар эвазига "Қизилқум" рақибига жиддий қаршилик қилиб кўради. 

Факт: Кетма-кет олтита ўйинни ғалаба билан якунлаган "Бунёдкор" ўтган турда дуранг қайд этди. Жамоа "Насаф" билан 1:1 ўйнади. "Бунёдкор" ўз майдонида бир марта дуранг ўйнаб, қолган беллашувларда зафар қучган. "Қизилқум" эса дастлабки беш турда мағлубият нималигини билмади ва кейинги иккита турда ютқазиб қўйди. Охирги икки турда эса жамоа тўрт очко жамғарди. 

Эслатма: Кеча ўтказилган "Бунёдкор" - "Қизилқум" (Ёшлар лигаси) баҳсида ёш "қалдирғочлар" 5:1 ҳисобида рақибдан устун келишди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика