Latest news

13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  0 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  2 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  1 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  35 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  4 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  60 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  22 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  44 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2

Олий лига. "Навбаҳор" кетма-кет 8та ўйинлик ғалабасиз сериясига барҳам берди News

Олий лига. "Навбаҳор" кетма-кет 8та ўйинлик ғалабасиз сериясига барҳам берди

Ниҳоят, олий лиганинг 16-турига келиб "Навбаҳор" сафарда иккинчи ғалабасини қўлга киритди.

ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтган баҳсда "Навбаҳор" "Обод"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва ўз ҳисобидаги очколар сонини 22тага етказиб олди. Бу ғалаба "Навбаҳор"нинг олий лигада қаторасига саккиз ўйиндан сўнг илк уч очкоси бўлди. Чунки жамоа бунгача охирги марта 7-турда "Шўртан" устидан 1:0 ҳисобида зафар қучганди. 

Шундан сўнг жамоа кетма-кет ўйинларда ғалабага эриша олмади. Беш марта дуранг ўйнаган бўлса, уч бор мағлуб бўлди. Ўйиндан сўнг намаганликлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов кейинги беллашувларда ҳам натижа учун ўйнашини, чунки "Навбаҳор"га натижа сув ва ҳаводек зарурлигини айтиб ўтди. 

"Навбаҳор" қаторасига саккиз ўйинда ғалаба қозонмаган ўйинларда "Пахтакор", "Локомотив", "Қўқон-1912", "Бухоро", "Бунёдкор", "Сўғдиёна", "Олмалиқ" ва "Насаф" клубларига қарши баҳс олиб борганди. 

Х.Холиқов


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика