Олий лига. "Насаф" ўз уйида "Металлург"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
30 sep 2016 20:06
News
Олий лига. "Насаф" ўз уйида "Металлург"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Қаршидаги ўйининг 4-дақиқасида чап қанотдан Баҳром Абдураҳимов узатиб берган тўпни Драган Черан боши билан дарвозага аниқ йўллаб, ўйинда ҳисобни очди - 1:0.
9-дақиқада Сайдулла Раҳматовнинг чап қанотдан жарима майдончасига ҳаволатиб узатиб берган тўпини Черан ўткир бурчак остида дарвозага йўллади - 2:0.
68-дақиқада Дониёр Нарзуллаевнинг ажойиб "рейд"идан кейин Ҳикмат Ҳошимов кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол этди -3:0. Учрашув мана шу ҳисоб билан ўз якунига етди.
ЎзПФЛ, 24-тур. 30.09.2016
“Насаф” (Қарши) – “Металлург” (Бекобод) 3:0
“Марказий” стадион. 4116 томошабин
Ҳакамлар: Владислав Цейтлин (Тошкент), Александр Сидоров (Тошкент), Дониёр Сайлавов (Тошкент), Игорь Гормашев (Тошкент)
Назоратчи: Ибрагим Шарипов (Бухоро)
ЎзПФЛ вакили: Ахрол Иноятов.
Голлар: Драган Черан, 4 - 1:0 (Баҳром Абдураҳимов). Драган Черан, 9 - 2:0 (Сайдулла Раҳматов). Ҳикмат Ҳошимов, 68 автогол - 3:0.
“Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 18.Баҳром Абдураҳимов, 22.Игорь Голбан, 23.Шерзод Аъзамов (с), 24.Огнен Красич (16.Дилшод Хушбаков, 84), 28.Фозил Мусаев, 31.Сайдулло Раҳматов, 38.Дониёр Нарзуллаев, 69.Драган Черан (21.Азамат Алланиёзов, 76).
Захира: 35.Санжар Қувватов, 5.Ильдар Маматказин, 8.Сирожиддин Қўзиев, 27.Ислом Рашидхонов, 33.Одил Ҳамробеков.
“Металлург”: 91.Зафар Сафоев, 4.Ҳикмат Ҳошимов (с), 6.Дилмурод Каримов, 7.Дониёр Одилов, 8.Аюбхон Нуъмонов (9.Фарҳод Намозов, 70), 11.Фарруҳ Шотурсунов (27.Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 73), 14.Давронбек Каримқулов, 22.Муроджон Тошматов, 23.Шерзод Жалилов, 70.Жаҳонгир Абдумўминов, 77.Саиджон Абдужабборов.
Захира: 32.Суҳробжон Султонов, 5.Жасур Ахмедов, 19.Эргаш Исмоилов, 20.Улуғбек Худойбердиев, 21.Сардор Расулов, .
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Comments