Latest news

12:18"Лас-Пальмас" футболчиси автоҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмди  0 11:50Эдерсон миш-мишларга чек қўйди  0 11:23Челестини Файзуллаевнинг ЦСКАдаги тақдирини ҳал қилади  3 10:56“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади  3 10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг қанча муддат футбол ўйнамаслиги маълум  17 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  1 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0 08:52Янги келишувга кўра Роналдунинг “Ал Насср“даги маоши маълум  31 08:27Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди  19 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Ал Ҳилол" кейинги босқичга йўл олди  9 07:30Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  23 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  39 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1

Олий лига энди "Ўзбекистон Суперлигаси" деб аталади, формат ҳам ўзгаради News

Олий лига энди "Ўзбекистон Суперлигаси" деб аталади, формат ҳам ўзгаради

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Ижроия Қўмитасининг қарорига кўра футбол бўйича Олий лига мусобақаси келаси мавсумдан бошлаб “Ўзбекистон Суперлигаси” деб аталади. Биринчи лига эса “Ўзбекистон ПРО-лигаси” деб номланади.

Ўзбекистон Суперлигасида жами 12та жамоа иштирок этади. Тўртта даврадан иборат мусобақада жами 38та тур ўйинлари бўлиб ўтади. 12та жамоа 33та тур ўтказгач, 2та гуруҳга бўлинишади. Яъни 1-6 ўринларни эгаллаган жамоалар чемпионлик учун, 7-12 ўринни эгаллаган жамоалар эса Суперлигада қолиш учун яна 5та тур ўтказишади.

38-турдан сўнг очколар бўйича 1-ўринни эгаллаган жамоа чемпионликка эришади. 12-ўринни эгаллаган жамоа ПРО-лигага тушиб кетади. 11-ўринни эгаллаган жамоа эса ПРО-лигада 2-ўринни қўлга киритган жамоа билан иккита плей-офф учрашувини ўтказади. Ғолиб жамоа Суперлигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Ўзбекистон ПРО-лигасида 16та жамоа иштирок этади. Иккита даврадан иборат мусобақада жами 30та учрашув бўлиб ўтади. 1-ўринни эгаллаган жамоа Суперлига йўлланмасини қўлга киритади. 2-ўрин эгаси эса Суперлиганинг 11-ўриндаги жамоаси билан 2та плей-офф учрашувини ўтказади.

Rating: +149   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика