Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Олий лига. "Бухоро" ва "Бунёдкор" дуранг ўйнашди News

Олий лига. "Бухоро" ва "Бунёдкор" дуранг ўйнашди

Олий лиганинг 24-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.
Ўйиннинг 7-дақиқасида Бульят ва Зуҳуров бир-бирларини тушунишмади. Натижада тўп олдирилди. Ибрагимовнинг чамаси 8-10 метрлардан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.


15-дақиқада Вадим Чемиртаннинг жарима зарбасидан йўллаган тўпини Зуҳуров эгаллаб олди. 23-дақиқада "Бунёдкор"нинг хавфли ҳужуми. Шораҳмедовнинг зарбаси йўлига Мельзиддинов тўғаноқ бўлди.

35-дақиқада "Бухоро"нинг хавфли қарши ҳужуми. Чемиртан томон узатилган тўпни дарвоза яқинида Шораҳмедов майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

46-дақиқада Ҳамдамовнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини Омонов катта қийинчилик билан тўсиб қолди. 50-дақиқада Саломов узатган тўпни Чемиртан боши билан дарвозага йўллади. Зуҳуров тўпни эгаллаб олди.

73-дақиқада  Шораҳмедов тузатган тўпни Шомуродов дарвозага йўллади. Салгина ноаниқ. Қолган вақт ичида ҳам жамоалар рақиб дарвозасини ишғол қила олишмади ва баҳс 0:0 ҳисобида якунланди.


«Бухоро» (Бухоро) – «Бунёдкор» (Тошкент) 0:0
28 сентябрь 2016. Бухоро. "Бухоро" стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
З. Қодиров (Навоий), А. Снетков (Тошкент вилояти), О. Жумаев (Навоий), Д. Каримов Тошкент)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

"Бухоро": 30.Асилбек Омонов, 8.Саламат Қутибоев, 10.Шавкат Саломов, 18.Баҳодир Пардаев (11.Санъат Шихов, 58), 19.Жасур Ҳасанов, 23.Александр Мерзляков, 55.Шавкат Муллажонов, 61.Азиз Ибрагимов, 70.Вадим Чемиртан, 85.Руслан Мелзиддинов, 87.Алишер Санаев.
Захира: 25.Шоҳжаҳон Насимов, 7.Суҳроб Неъматов, 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 71.Анвар Ражабов, 93.Максимилиан Фомин, 97.Камолиддин Мурзоев.

"Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 3.Акрамжон Комилов, 8.Жавлон Иброҳимов, 10.Элдор Шомуродов, 14.Баҳодир Насимов (9.Минори Сато, 58), 17.Достонбек Ҳамдамов (21.Сардорбек Азимов, 85), 23.Шоҳруҳ Гадоев (11.Шаҳзодбек Нурматов, 46), 29.Отабек Шукуров, 30.Юрица Бульят, 71.Александар Алемпиевич.
Захира: 45.Акбар Тўраев, 16.Дилшодбек Аҳмадалиев, 19.Забиҳилло Ўринбоев, 22.Рустамжон Ашурматов.

Огоҳлантиришлар: Достонбек Ҳамдамов 17, Руслан Мелзиддинов 54, Акмал Шораҳмедов 64, Юрица Булят 67.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика