Latest news

03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  119 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  1 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  1 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  8 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  46 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4

Олий лига. Бугунги ўйинлар олдидан икки оғиз News

Олий лига. Бугунги ўйинлар олдидан икки оғиз

Бугун олий лигада 17-турнинг еттита ўйини бўлиб ўтади.

«Металлург» – «Машъал»

"Машъал" бу ўйинда ўтган йилги 0:6 ҳисобидаги мағлубият аламини олишга уриниб кўради. Ўз навбатида "Металлург" ҳам уйдаги мағлубиятсиз сериясини давом эттириш ниятида майдонга тушади. 

«Сўғдиёна» – «Локомотив»

Игорь Шквирин бугун "Сўғдиёна" бош мураббийи сифатида иккинчи ўйинини ўтказади. Ўтган турда "Бунёдкор" билан 0:0 ўйнаган жамоа бу сафар амалдаги чемпион "Локомотив"га қарши баҳс олиб боради. Шуни айтиш лозим, "Сўғдиёна" олий лигада кетма-кет учта ўйинни юта олмади. "Локомотив" эса охирги сафар баҳсида "Бунёдкор"га мағлуб бўлди. 

«Шўртан» – «Динамо»

"Шўртан" Самарқандда кечган биринчи давра учрашувида 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганди. Энди томонлар Ғузорда ҳисоб-китоб ишларини олиб боришади. "Динамо" сафарда доим ҳам яхши ўйнай олмаяпти. Бу жамоа чемпионатни кетма-кет учта ғалаба билан бошлаганди, бироқ кейинчалик вазият ўзгариб кетди. "Динамо" охирги марта сафарда "Нефтчи"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб қайтган.

«Пахтакор» – «Нефтчи»

Бир пайтлар бу жамоаларнинг ўзаро тўқнашуви "Ўзбек эл-классикоси" дейиларди. Лекин ҳозирги "Нефтчи"ни "Пахтакор" билан тенглаштириш қийин бўлса керак. Аммо Вадим Абрамов жамоасидан ҳар нарса кутиш мумкин. "Нефтчи" Абрамов бошчилигида ҳали ғалаба қозона олмади. Ўз навбатида Шота Арвеладзенинг ҳам "Пахтакор"даги дебюти дуранг билан бошланди. Фарғонадаги биринчи давра ўйинида 0:0 ҳисоби қайд этилган. Ўтган йил эса "Нефтчи" "Пахтакор" майдонидан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган. 

«Навбаҳор» – «Қизилқум»

Навоийда кечган биринчи давра баҳсида "Қизилқум" 2:1 ҳисобида ғалабага эришган. "Навбаҳор" ўтган турда "Обод"ни мағлуб этиб, саккизта ўйинлик ғалабасиз сериясига чек қўйди. Лекин жамоа бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас. Буни бош мураббий Илҳом Мўминжонов ҳам айтиб ўтди. "Қизилқум"га келсак, бу жамоа олий лиганинг охирги беш ўйинида фақат бир марта ютқазиб қўйди. Демак, Ҳамид Актамов жамоаси бугунги ўйинга ҳам кўтаринки кайфиятда ташриф буюради. 

«Қўқон-1912» – «Обод»

"Қўқон-1912" аввалги турда "Насаф"дан мағлубиятга учрагани учун турнир жадвалида учинчи ўринга тушиб қолди. Лекин уларда иккинчи ўринга ҳамон имконият бор. Бу эса кейинги ўйинларда мағлуб бўлмасликни талаб этади. Агар бугун жамоа "Обод"ни менсимай ўйнаса ўзига қийин бўлади. Чунки "Обод" сафида машҳур футболчи бўлмагани билан жамоа ўйинида ўзгариш кўриняпти. Украиналик мураббий Андрей Демченко Тошкентга бекорга келмаганини ва мақсади "Обод"ни олий лигада олиб қолиш эканини маълум қилган. Бугунги баҳс меҳмонлар учун жуда муҳим аҳамият касб этади. 

«Бухоро» – «Насаф»

Бухорода "Бухоро"нинг "Насаф"га қарши ўйинлари доим қизиқ кечган. Ўтган йил жамоа "Насаф" билан иккала ўйинда гол уролмасдан мағлубиятга учраганди. Ўз майдонида 0:2, сафарда 0:3. Лекин эндиликда "Бухоро"ни Улуғбек Бақоев бошқармоқда ва ёш мураббий ўзини кўрсатишга уринмоқда. Қаршида кечган ўйинда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишганди. Негадир сафардаги баҳсларда "Насаф" ўзини кўрсата олмаяпти, чунки жамоа шу пайтгача сафарда 9та ўйинда майдонга тушган бўлса, шундан фақат иккитасида ғолиб чиққан. 

Х.Холиқов


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика