Latest news

11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  0 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  4 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  12 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  29 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  5 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  20 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  6 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  8 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  170 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  2 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  6 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1

Олий лига, 7-тур. "Локомотив" "Олмалиқ"ни йирик ҳисобда мағлуб этди News

Олий лига, 7-тур. "Локомотив" "Олмалиқ"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Бугун олий лиганинг 7-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Олмалиқ" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 5-дақиқасида Жепаровнинг жарима зарбасидан ошириб берган тўпини Бикмаев боши билан дарвозага жойлаб қўйди - 1:0.

10-дақиқада Сардор Мирзаевнинг қанотдан марказ томон ошириб берган тўпини Икром Алибоев тўхтатмасдан дарвозага жуда чиройли йўллади ва ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. "Локо"нинг ҳужумлари самарадор ва ранг-баранг бўлмоқда.

16-дақиқада Марат Бикмаевдан дубл! "Локомотив" жуда осонлик билан "Олмалиқ" ҳимоясини ёриб ўтди. Сервер Жепаров Марат Бикмаевга тўпни узатди ва ҳужумчи очиқ дарвозани осонлиқ билан нишонга олди - 3:0.

65-дақиқада Сервер Жепаров Сардор Мирзаев ишлаган пенальтидан гол уриб ҳисобни янада йириклаштирди. - 4:0.

Олий лига, 7-тур. Турнир жадвали.


«Локомотив» (Тошкент) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) 4:0
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

28 апрель 2016. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Ф. Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).

Голлар: Марат Бикмаев 5, - 1:0 (Сервер Жепаров). Икром Алибоев 10, - 2:0 (Сардор Мирзаев). Марат Бикмаев 15, - 3:0 (Сервер Жепаров), Сервер Жепаров  65 пенальтидан - 4:0 (Сардор Мирзаев).

"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 8.Сервер Жепаров (7.Садриддин Абдуллаев, 66), 10.Марат Бикмаев (21.Дониёр Усмонов, 61), 15.Сардор Мирзаев, 17.Салим Мустафоев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 28.Икром Алибоев (29.Қувондиқ Рўзиев, 73), 37.Шерзод Файзиев, 44.Сергей Прохоров.
Захира: 12.Маъмур Икромов, 7.Садриддин Абдуллаев, 18.Темур Кападзе, 21.Дониёр Усмонов, 24.Хуршид Мухторов, 29.Қувондиқ Рўзиев, 77.Жасур Ҳасанов.

"Олмалиқ": 35.Никита Шквирин, 3.Саидкомил Акбаров, 5.Евгений Гоголь, 6.Раҳматилло Бердимуродов (14.Дониёр Исмоилов, 46), 7.Арслонмурот Аманов, 10.Фарҳод Тожиев, 11.Зоҳир Пиримов, 17.Муҳаммад Исаев (Дилшод Жўраев, 27), 19.Ислом Иномов, 27.Никита Павленко, 77.Диёр Туропов.
Захира: 16.Умид Хонимқулов, 8.Ярослав Мартинюк, 14.Дониёр Исмоилов, 15.Дилшод Жўраев, 20.Дарко Станоевич, 22.Рўзимбой Аҳмедов, 24.Руслан Вагапов.

Огоҳлантиришлар: Раҳматилло Бердимуродов (38), Ислом Иномов (51), Дилшод Жўраев (65), Диёр Туропов (67)

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика