Latest news

15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  3 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  6 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  42 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  61 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  25

Олий лига. 6-тур рамзий терма жамоаси News

Олий лига. 6-тур рамзий терма жамоаси

Олий лиганинг 6-туридан ўрин олган 8та ўйин бўлиб ўтди.

Одатимизга кўра якунланган тур рамзий терма жамоани тузиб чиқдик. Ундан "Нефтчи", "Олмалиқ", "Бунёдкор", "Насаф", "Локомотив", "Пахтакор", "Қизилқум", "Андижон" клуби футболчилари ўрин олди.

Дарвозабон
Ўткир Юсупов "Нефтчи"


Дарвозага "Нефтчи" клуби посбони Ўткир Юсуповни қўйишга қарор қилдик. Сабаби ушбу дарвозабон "Машъал"га қарши ўйинда жуда яхши ўйнади. Айнан унинг бир қатор сейвлари эвазига фарғоналиклар 7 йилдан сўнг Муборакдан ғалаба билан қайтишди.


Ҳимоячилар
Саидкомил Акбаров "Олмалиқ"
Акмал Шораҳмедов  "Бунёдкор"
Шерзод Аъзамов "Насаф"


"Олмалиқ" клуби бу турда "Навбаҳор" клубини қабул қилиб ғалабага эришди. Шу куни Игорь Шквирин ҳимоя марказида Дарко Станоевични эмас Саидкомил Акбаровни туширди. Айтиш керакки мураббийнинг қарори ўзини оқлади. Тажрибали ҳимоячи "Навбаҳор" ҳужумчиларига муносиб қаршилик қилди. Айнан Акбаров туфайли Пишур учрашув давомида деярли имкониятга эга бўлмади.

"Бунёдкор" сардори Акмал Шораҳмедов "Обод"нинг йирик мағлубиятга учратилишига катта хисса қўшди. Ўнг қанот ҳимоясида ишончли ўйнашдан ташқари Шораҳмедов биринчи тайм сўнггида гол уришга ҳам эришди.

"Насаф" марказий ҳимоячиси Шерзод Аъзамов кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам гол уришга эришди. Бухорода 25 мингга яқин томошабин қаршисида ўтган баҳсда айнан Аъзамов бурчак тўпидан сўнг ҳисобни очди. У гол уришдан ташқари ўзининг вазифаси бўлган ҳимояланишни ҳам ўз жойига қўйди. "Бухоро" ўз уйида "Насаф"га гол ура олмади.



Ярим ҳимоячилар
Сервер Жепаров "Локомотив"
Шерзод Каримов "Пахтакор"
Элдор Шомуродов "Бунёдкор"
Шерали Жўраев "Қизилқум"


"Локомотив" ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров Ғузорда "Шўртан" билан ўйинда энг яхшилардан бири бўлди. Айнан унинг пасидан сўнг Темур Кападзе ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда эса Жепаровнинг ўзи рақиб дарвозасини ишғол қилиб жамоасининг ғалабасини таъминлади.

"Пахтакор" вакили Шерзод Каримов Тошкентда "Металлург"га қарши ўтган ўйинда чиройли гол уришга эришди. Айнан унинг пасидан сўнг Сергеев тўп киритганини ҳам эслатиб ўтамиз.



Элдор Шомуродов "Обод" билан баҳсда рақиб дарвозасига иккита гол уришга эришди. Тўғри Шомуродов ҳужумчи, лекин рамзий терма жамоада ҳужумдаги рақобат кучайиб кетгани учун Элдорни ярим ҳимояга қўйишга қарор қилдик. Тошкентда дербисида дублга эришган Шомуродов рамзий терма жамоадан ўрин олмаса адолатдан бўлмас эди.

"Қизилқум" ярим ҳимоячиси Шерали Жўраев Қўқондаги баҳсда жамоаси сафида энг фаол ўйнаганлардан бири бўлди. Навоий клубининг иккинчи голини урган ва учинчи голда Ваҳобовга тўп узатган Жўраев рамзий терма жамоамизга киритилди.



Ҳужумчилар
Неманья Йованович "Андижон"
Баҳриддин Ваҳобов "Қизилқум"
Мурод Бобожонов "Нефтчи"


"Андижон" қишда ўз сафига сербиялик Неманья Йовановични таклиф қилиб кучли ҳужумчига эга бўлганини барча кўриб турибди. Ҳужумчи "Сўғдиёна" билан ўйинда ўз ҳисобига 2та гол ёзиб қўйиб мавсумдаги голлари сонини 4тага етказиб олди.

"Қизилқум"нинг ўтган йилги тўпурари Баҳриддин Ваҳобов бу йил ўзига ўхшамаётганди. Голсиз серияга 6-турга келиб барҳам берган Ваҳобов "Қўқон-1912" билан баҳсда голли пас ҳам оширди.

"Нефтчи"нинг сафарда илк бор ғалаба қозонишида бош "айбдор" Мурод Бобожонов бўлди. 1994 йилда туғилган ҳужумчи Муборакда "Машъал" билан учрашувда дублга эришди ва "Нефтчи"га иродали ғалабани келтирди.



Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика