Latest news

00:45"Арсенал" Партининг ўрнига "Брентфорд" футболчисин сотиб олади  0 00:26"Атлетик" Испания футбол федерацияси ва Ла Лигадан Уильямснинг "Барса"га ўтишига йўл қўймасликни сўрамоқчи  0 23:46Михаил Еремчук: "Футболда ҳар доим ютиш яхши"  2 23:24"Андижон" ОЧЛ 2да кимлар билан ўйнайди?  5 23:01Миржалол Қосимов: "Яна ёш болаларча хатога йўл қўйдик"  7 22:26Роналду "Ал Насср" билан шартномасини узайтиради (Фабрицио Романо)  2 22:01Мбаппе умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. У "Зальцбург"га қарши ўйнаши мумкин  0 21:35Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" Олмалиқда ОКМКни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди!  27 21:05"Арсенал" Гёкереш бўйича янги таклиф тайёрламоқда. "Спортинг" камида 80 миллион евро сўрамоқда  7 20:37Альваро Мората Италияга қайтади  2 19:53Де ла Фуэнте тақвим ҳақида: "Иккиюзламачилик бўлмаслиги керак"  4 19:38"Андижон"га қарши ўйинда "Қизилқум"нинг голи ўғирландими? Суперлиганинг 13-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  4 19:13Шота Арвеладзе собиқ клубига қайтди  0 18:38"Олтин тўп" эгаси КЧЖни кузатмаяпти: "Барселона" ўйнамаяпти. Шундай экан... нимага уни кўриш керак?  6 17:10"Ювентус" ва Дэвид йиллик маоши 6 млн евро бўлган шартнома бўйича келишиб олди. Фуболчининг агентлари 10+ млн. евро комиссия талаб қилишмоқда  1

Олий лига. 6-тур. Бекободда ҳисоб очилмади News

Олий лига. 6-тур. Бекободда ҳисоб очилмади

Олий лиганинг 6-туридан ўрин олган "Металлург" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.

Бекободдаги учрашув кучли шамол остида бошланди. Дастлабки дақиқалардан чемпионатда пешқадамлардан бири бўлиб турган “Навбаҳор” пойтахт вилоятига катта ниятлар билан келганлигини яширмаяпти. Аммо ўйин мезбонларнинг ташаббуси остида ўтмоқда. Учрашувнинг 6-дақиқасида Ғиёсжон Комилов огоҳлантирилди. Дилмурод Каримов тепган жарима тўпини Асилбек Амонов эгаллаб олди.

19-дақиқада бекободликлар бурчакдан тўпни ўйинга киритишди. Вусол Магеррамовнинг бош билан берган зарбасидан сўнг тўп шундоқққина дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

Учрашувнинг 25-дақиқасида “Металлург” ҳисобни очишими мумкин эди. Дарвозабон тўпни чап қанотга ташлаб берди. Абдумўминов – Қодирқулов – Магеррамов комбинациясидан кейин тўп 11 метрлик белги яқинига етказиб берилди. Дилмурод Каримовнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

33-дақиқада Вусол Магеррамовнинг хатосидан меҳмонлар фойдаланишига бир баҳя қолди. Орадан икки дақиқа ўтиб Азизбек Турғунбоевнинг бош билан берган зарбасидан кейин Зафар Сафаев тўпни ушлаб олди.

Биринчи таймнинг сўнгги дақиқалари мезбонларнинг катта усмтунлиги остида ўтди, аммо дарвозалар даҳилсизлиги сақлаб қолинди – 0:0.

Иккинчи тайм бекободликларнинг кетма кет ҳужумлари билан бошланди. Биргина Алишер Саматов ўз дарвозаси чизиғи устидан икки марта тўпни қайтаришга муваффақ бўлди. Жаҳонгир Абдумўминов, Зоҳид Абдуллаев, Муроджон Тошматовлар қулай вазиятлардан фойдалана олишмади. 58-дақиқада Магеррамов – Сулаймонов комбинациясидан сўнг Зоҳид Абдуллаев дарвозани нишонга олишга уринди. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

66-дақиқада меҳмонлар бурчакдан тўпни ўйинга киритишди. Мансур Саидов етказиб берган тўпни Ҳасанбой Эргашев боши билан дарвоза томон йўналтирди. Зарба ноаниқ чиқди.68-дақиқада мезбонлар таркибида Дониёр Исмоилов майдонга чиқарилди. У тушиши билан жамоанинг ҳужумида иштирок этди ва чап қанотдан жарима майдонига ёриб кирди ва зарба берди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди. 71-дақиқада Аюбхон Нўъмонов узатган тўпни Зоҳид Абдуллаев боши билан дарвозага тўғрилаб қўйганди. Зарба бироз ноаниқ бўлди.

78-дақиқада “Навбаҳор” футболчилари жарима зарбасини амалга оширишганда Рўзимбой Аҳмедов боши билан тўпнинг йўналишини ўзгартирди. Аммо тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. Шу дақиқанинг ўзида мезбонларнинг ҳужуми навбаҳорчилар томонидан ўйин қоидасининг бузулиши билан тугади. Жарима зарбасини Дилмурод Каримов бажарди. Меҳмонлар посбони Асилбое Омонов жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

Ўйиннинг охирги дақиқаларигача мезбонлар ҳужумга зўр беришди. Аммо “Навбаҳор” дуранг натижани сақлаб қолди.




Олий лига. 6-тур.  
15 апрель (шанба)
«Металлург» (Бекобод) – «Навбаҳор» (Наманган) 0:0
Ҳакамлар:
Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), О. Тўйчибоев (Фарғона)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

“Металлург”: 1. Зафар Сафаев, 3. Вусол Магеррамов, 4. (с) Ҳикмат Ҳошимов, 6. Дилмурод Каримов,  7. Дониёр Одилов (8. Аюбхон Нўъмонов, 58), 11. Муроджон Тошматов, 13. Санжар Қодирқулов (77. Дониёр Исмоилов, 68), 15. Зоҳид Абдуллаев, 17. Мирғиёс Сулаймонов, 40. Исломжон Қобилов, 70. Жаҳонгир Абдумўминов (95. Тимур Усмонов 75).

Заҳира: 32. Суҳробжон Султонов, 14. Даврон Каримқулов, 20. Достонбек Турсунов, 27. Муҳаммадодил Қаҳрамонов.

 “Навбаҳор”: 30. Асилбек Амонов, 2. Алишер Саматов, 3. Ҳасанбой Эргашев, 5. Ғиёсжон Комилов, 9. Дилшод Жабборов, 19. Мирзоҳид Ғафуров, 21. Аъзамжон Алиев, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 44. Дарко Станоевич (10. Мансуржон Саидов, 46), 77. Азизбек Турғунбоев (22. Рўзимбой Аҳмедов, 56), 84. Неменья Йованович.

Заҳира: 1. Акмал Ортиқов, 4. Аббосжон Отахонов, 8. Равшанбек Хурсанов, 20. Алишер Мирзаев, 33. Тоҳиржон Шамсуддинов.

Огоҳлантиришлар: Ғиёсжон Комилов (5), Муцроджон Тошматов (23), Неманья Йованович (32), Жаҳонгир Меҳмонов (54), Аъзамжон Алиев (58).


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика