Latest news

02:31Криштиану Роналду: "Менинг эртагим" (мутолаа учун)  28 01:45"Пахтакор" бош мураббийи Педру Морейра: "Ўйин қийин кечишини билгандик"  5 01:27Элит ОЧЛ. "Персеполис" "Ал Ҳилол"га йирик ҳисобда ютқазди. "Пахтакор"нинг плей-офф учун имкониятлари сақланиб қолмоқда  2 01:05Аббосбек Файзуллаев: "РПЛда чемпионлик учун курашишда давом этамиз"  2 00:55Испания кубоги. "Атлетико" – "Хетафе". Бошланғич таркиблар аниқ  1 00:38РПЛ Қишки кубоги. ЦСКА "Зенит"га пенальтилар сериясида ютқазди. Файзуллаев 71-дақиқада майдонга тушди  1 00:08Неймар "Сантос"даги илк машғулотига вертолетда келди  5 23:46Криштиану Роналду: "Мен барча даврларнинг энг зўр ўйинчисиман"  44 23:24Расман: Альфонсо Дэвис "Бавария" билан шартномасини узайтирди  4 22:57Элит ОЧЛ. "Пахтакор" Қатарда бирорта аниқ зарба бермай ютқазди  196 22:45МЮ Винисиус учун курашга қўшилди  4 22:19"Ал Ҳилол" — "Персеполис". Таркиблар маълум  5 21:58"Тоттенхэм" "Бавария" ўйинчисининг ижараси учун 10 млн евро тўлайди ва уни ёзда 60 млн еврога сотиб олиши мумкин бўлади  1 21:31Виллиан АПЛ клубига эркин агент мақомида ўтади  0 21:13Мбаппе ва Беллингем Кубок доирасида "Леганес" билан ўйнамайди. "Реал" ўйинчиларга "Атлетико" ва "Ман Сити" билан ўйинлар олдидан таътил берди  20

Олий лига. 27-тур ҳакамлари ҳақида нималарни биламиз? News

Олий лига. 27-тур ҳакамлари ҳақида нималарни биламиз?

3-4 ноябрь кунлари олий лигада 27-тур баҳслари бўлиб ўтади ва навбатдаги тур учрашувларига тайинланган ҳакамлардан кўпчиликнинг хабари бор.

Мавсум тугашига кам вақт қолмоқда. Яна тўртта турдан сўнг бу йилги чемпионатимиз ҳам ўз якунига етади. Олий лига тугаши арафасида ҳам юқори ўринлар учун, ҳам элитада қолиш учун кураш қизигандан қизимоқда. 

Биз ушбу турда бўлиб ўтадиган ўйинларни бошқариб борадиган ҳакамлар ҳақида нималарни биламиз? Қуйида улар ҳақида баъзи статистик маълумотларни келтириб ўтамиз. 

3 ноябрь. "Нефтчи" - "Локомотив"
Бош ҳакам: Владислав Цейтлин (Тошкент)

Цейтлин бу йил ҳисобидан шу пайтгача "Нефтчи"нинг бешта ўйинини бошқарган. Қизиғи, барча ўйинларни "Нефтчи" сафарда ўтказиб, икки бор дуранг қайд этган ва уч марта мағлуб бўлган. Цейтлин бу мавсум биринчи бор Фарғонада ҳакамлик қилади. Қолаверса, бу ҳакам ҳозиргача "Локомотив"нинг учта ўйинида ишлаган ва "темирйўлчилар" бирортасида ҳам ғалаба эриша олишмаган. Жамоа бир бор дуранг ўйнаб, икки марта мағлубиятга учраган. 

Цейтлин бошқарган "Нефтчи" ўйинлари: 
"Шўртан" - "Нефтчи" 1:0 
"Бухоро" - "Нефтчи" 3:0 
"Машъал" - "Нефтчи" 2:2 
"Навбаҳор" - "Нефтчи" 1:1
"Бунёдкор" - "Нефтчи" 2:0 

Цейтлин бошқарган "Локомотив" ўйинлари: 
"Қўқон-1912" - "Локомотив" 1:1 
"Бунёдкор" - "Локомотив" 1:0
"Локомотив" - "Пахтакор" 0:1


3 ноябрь. “Сўғдиёна” – “Пахтакор”
Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов (Андижон)

Андижонлик ҳакам Темур Тўхтасинов бу йил ҳисобидан иккинчи бор "Сўғдиёна" ва "Пахтакор" иштирокидаги ўйинни бошқаради. Бу Тўхтасиновнинг Жиззахга иккинчи сафари бўлади. Биринчисида "Сўғдиёна" ўз майдонида "Локо" билан ўйнаб, мағлубиятга учраганди. Бундан ташқари, Тўхтасинов "Пахтакор"нинг сафардаги баҳсида илк марта ишлайди. Ушбу ҳакам Тошкентда бўлиб ўтган "Пахтакор" - "Машъал" ўйинини бошқарган. 

Тўхтасинов бошқарган "Сўғдиёна" ўйини:
"Сўғдиёна" - "Локомотив" 0:4 

Тўхтасинов бошқарган "Пахтакор" ўйини: 
"Пахтакор" - "Машъал" 3:1


3 ноябрь. “Бунёдкор” – “Навбаҳор”
Бош ҳакам: Илгиз Танташев (Бухоро)

Илгиз Танташев биринчи марта "Навбаҳор"нинг сафардаги ва учинчи марта "Бунёдкор"нинг уйдаги ўйинида ҳакамлик қилади. Бу ҳакам бошқарган икки ўйинда "Бунёдкор" бир марта ютқазиб қўйган ва бир бор ғалабага эришган. Шунингдек, "Навбаҳор"нинг Наманганда кечган иккита ўйинида ҳам майдонга эгалари ғалаба қозонишган. 

Танташев бошқарган "Бунёдкор" ўйинлари:
"Бунёдкор" - "Қизилқум" 0:1 
"Бунёдкор" - "Олмалиқ" 1:0 

Танташев бошқарган "Навбаҳор" ўйинлари:
"Навбаҳор" - "Шўртан" 1:0 
"Навбаҳор" - "Пахтакор" 2:0


4 ноябрь. “Олмалиқ” – “Шўртан” 
Бош ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий)

Зокир Қодиров бунгача "Олмалиқ"нинг битта ўйинини бошқарган. Жамоа сафарда "Локомотив"дан енгилиб қайтган. Қодиров бу йил ҳисобидан биринчи бор Олмалиқ шаҳрига боради. Навоийлик ҳакам "Шўртан" иштирокидаги иккита баҳсда ишлаган. Ғузорликлар битта ғалаба ва бир мағлубият қайд этишган. 

Қодиров бошқарган "Олмалиқ" ўйини: 
"Локомотив" - "Олмалиқ" 5:0 

Қодиров бошқарган "Шўртан" ўйинлари:
"Шўртан" - "Динамо" 1:0 
"Бунёдкор" - "Шўртан" 3:1 

4 ноябрь. “Насаф” – “Металлург”
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент)

ФИФА рефериси Равшан Эрматов ҳозирча "Насаф"нинг бешта ўйинини бошқарган ва барча учрашувларни "Насаф" сафарда ўтказган. Мана шу ўйинларнинг иккитасида қаршиликлар зафар қучиб, уч бор мағлубиятга учрашган. Эрматов "Металлург"нинг учта ўйинида ишлаган. Учала учрашув ҳам Бекободда ўтказилган. Майдон эгалари икки бор ютиб, бир марта ютқазиб қўйишган. 

Эрматов бошқарган "Насаф" ўйинлари: 
"Қўқон-1912" - "Насаф" 1:2 
"Локомотив" - "Насаф" 2:1 
"Металлург" - "Насаф" 1:0 
"Бунёдкор" - "Насаф" 3:2 
"Сўғдиёна" - "Насаф" 0:3 

Эрматов бошқарган "Металлург" ўйинлари: 
"Металлург" - "Шўртан" 4:2
"Металлург" - "Насаф" 1:0 
"Металлург" - "Машъал" 0:1


4 ноябрь. “Қизилқум” – “Динамо”
Бош ҳакам: Ҳасан Рўзиев (Тошкент)

Олий лигада қолиш учун курашадаган жамоаларнинг ўзаро баҳси Ҳасан Рўзиевга ишониб топширилди. Бу Рўзиевнинг Навоийга учинчи сафари бўлади. "Қизилқум" бунгача Ҳасан Рўзиев бошқарган икита ўйинда икки хил натижа қайд этган. Дарвоқе, ушбу ҳакам "Динамо" иштирокидаги иккита сафар учрашувида ҳам ҳакамлик қилган. "Динамо" битта мағлубият ва битта дуранг қайд этишдан ташқари иккала беллашувда ҳам гол ура олмаган. 

Ҳасанов бошқарган "Қизилқум" ўйинлари: 
"Қизилқум" - "Бухоро" 0:1
"Қизилқум" - "Машъал" 2:0 

Ҳасанов бошқарган "Динамо" ўйинлари: 
"Навбаҳор" - "Динамо" 1:0 
"Сўғдиёна" - "Динамо" 0:0


4 ноябрь. “Бухоро” – “Қўқон-1912”
Бош ҳакам: Виктор Серазетдинов (Тошкент)

Виктор Серазетдинов ҳам жорий мавсум ҳисобидан Бухорога биринчи бор ташриф буюради. Серазетдинов бунгача бухороликларнинг иккита сафар учрашувида ҳакамлик қилган. Қолаверса, тошкентлик ҳакам "Қўқон-1912" иштирокидаги баҳсни иккинчи бор бошқаради. Биринчисида "Қўқон-1912" сафарда йирик ҳисобда мағлуб бўлган. 

Серазетдинов бошқарган "Бухоро" ўйинлари: 
"Динамо" - "Бухоро" 3:1 
"Шўртан" - "Бухоро" 2:3

Серазетдинов бошқарган "Қўқон-1912" ўйини:
"Металлург" - "Қўқон-1912" 3:0 


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика