Latest news

19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  1 18:39"Юве" Копмейнерс бўйича таклифни яхшилайди – олдинроқ хавбек учун 45 млн евро беришганди. "Аталанта" уни 60 миллионга баҳоламоқда  0 18:15"Реал" Карвахаль ва Менди билан келишувни узайтиради  1 17:55Зафармурод Абдираҳматов: "Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади"  37 17:32"Интер" ва Дюмфрис йилига 4 млн евро маош билан 2028 йилгача шартнома бўйича келишувга эришди. Дензелга МЮ қизиққанди  1 17:05"Ювентус" "Интер" футболчисига қизиқмоқда, аммо...  1 16:40"Милан" 2024/25 йилги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  2 16:15"Арсенал" "Реал Сосьедад"дан Меринони харид қилмоқчи  2 15:49Саудияликлар Рафинья учун 65 млн евро таклиф қилишди. "Барса" Уильямс ва Ольмо билан шартнома имзолаш учун ўйинчиларни сотишга тайёр  2 15:17Де Хеа "Женоа"га ўтмайди – унинг талаблари клуб учун жуда юқори. Дарвозабонда МЛС ва Саудия Арабистонидан вариантлар бор  2 14:49Артём Довбик "Рома"нинг таклифини қабул қилди ва клубга ўтишга яқин  2 14:21Ольмо "Барселона"дан ташқари барча клубларнинг таклифини рад этди  5 13:58Ихеаначо Ла Лига клубига ўтишга яқин  2 13:31Ашурматов: "Олимпиада олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг плей-оффга чиқишига катта умид боғланганди"  8 13:02"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолашга яқин  1

Олий лига. 24-турда қандай ўйинлар гувоҳи бўламиз? News

Олий лига. 24-турда қандай ўйинлар гувоҳи бўламиз?

13-14 октябрь кунлари олий лигада 24-тур баҳслари бўлиб ўтади. Ушбу турда бизни қандай ўйинлар кутмоқда?

"МАШЪАЛ" – "СЎҒДИЁНА"

Иккинчи даврани ажойиб тарзда бошлаган муборакликлар охирги икки ўйинни Тошкентда ўтказиб "Пахтакор" ва "Бунёкор"дан мағлуб бўлишди. Игорь Шквирин бошчилик қилаётган "Сўғдиёна" сўнгги марта 7 сентябрь куни ғалабага эришганди. Шундан кейинги тўртта ўйинда жиззахликлар рақиблари устидан зафар қуча олишмади.

"Машъал" ўз уйида ушбу жамоага қарши омадли ўйнаб келган. "Сўғдиёна" ўз тарихида Муборакдан фақат бир марта, 2004 йилги мавсумда ғалаба билан қайта олган холос.

Бу ўйин Муборакда ўтаётгани учун "Машъал"нинг имкониятлари бироз баландроқ. "Сўғдиёна" ҳимоячиси Элёр Орифов ўтган турда қизил карточка олгани боис "Машъал" билан баҳсни ўтказиб юборади.

Биринчи даврадаги баҳс: "Сўғдиёна" - "Машъал" 3:0

Кузатиш керак бўлган футболчилар: Жавоҳир Илёсов - Санжар Рашидов



"ДИНАМО" – "ОЛМАЛИҚ"

Самарқанднинг "Динамо" клуби олий лигада 10та ўйиндан буён рақиб дарвозасига гол ура олмай келмоқда. Жамоа охирги марта июнь ойида тўп киритган эди. Жамоа яқинда Ўзбекистон кубоги ярим финалида "Бунёдкор"га ютқазиб финалга чиқа олмади. "Олмалиқ"нинг ҳам сўнгги пайтларда ишлари юришаётгани йўқ. Кумиков жамоаси охирги учта учрашувда юта олгани йўқ. Бундан ташқари кончилар ўтган турда ўз майдонларида узоқ вақтдан буён ғалаба нималигини билмаётган "Нефтчи"га ютқазиб мухлисларини хафа қилди.

Самарқандда ўтган 8та ўйиннинг фақат иккитасида "Олмалиқ" ғалаба қозонган.

Бу ўйинда дуранг қайд этилиши мумкин. Ёки битта гол барчасини ҳал қилса керак.

Биринчи даврадаги баҳс: "Олмалиқ" - "Динамо" 2:0

Кузатиш керак бўлган футболчилар: Владислав Косминин - Фарҳод Тожиев


"НЕФТЧИ" – "НАСАФ"

Вадим Абрамов ниҳоят ўтган турда "Нефтчи" билан илк бор ғалабага эришди. Фарғонада сўнгги бешта учрашувда гол ўтказмай 5та ғалабага эришган "Насаф" меҳмон бўлади. Рўзиқул Бердиев жамоаси ярим финал жавоб баҳсида ҳам "Локомотив"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этишди, бироқ финалга чиқиш учун яна битта гол етмай қолди.

"Нефтчи" Фарғонада охирги марта 2009 йилда "Насаф"ни мағлуб этган. Шу боис бу ўйинда "Насаф"нинг имкониятларини баландроқ деб ўйлаймиз.

Биринчи даврадаги баҳс: "Насаф" - "Нефтчи" 2:0

Кузатиш керак бўлган футболчилар: Музаффар Музаффаров - Баҳром Абдураҳимов



"ЛОКОМОТИВ" - "НАВБАҲОР"

Ўзбекистон кубоги финалига чиққан "Локомотив"нинг кайфияти ажойиб. Жамоа олий лигада охирги икки учрашувда бир хил 3:1 ҳисобида рақибларини мағлуб этди. "Навбаҳор"нинг ҳам кайфияти "Локо"дан кам эмас. Сабаби Илҳом Мўминжонов шогирдлари ўтган турда "Пахтакор"ни мағлуб этишнинг уддасидан чиқишди.

Учрашув Тошкентда ўтаётгани учун "Локомотив"нинг имконияти баландроқ. "Навбаҳор" ушбу жамоани сафарда бир марта (2010 йил) мағлуб этан холос. "Лочинлар" сафида икки нафар йўқотиш бор: Мирзоҳид Ғофуров ва Дарко Станоевич сариқ карточкалари кўпайиб кетгани боис Тошкентдаги учрашувда қатнаша олишмайди.

Биринчи даврадаги баҳс: "Навбаҳор" - "Локомотив" 2:2

Кузатиш керак бўлган футболчилар: Марат Бикмаев - Рўзимбой Аҳмедов

"ШЎРТАН" – "БУХОРО"

Олти учрашувдан буён юта олмаётган "Шўртан" клуби ўз уйида 10та учрашувдан буён ҳеч кимга ютқазмаётган "Бухоро"ни қабул қилади. Ушбу баҳс Ғузорда ўтаётган бўлса ҳам иккинчи даврада умуман ютқазмаган "Бухоро"нинг имконияти баландроқдек кўринмоқда.

Биринчи даврадаги баҳс: "Бухоро" - "Шўртан" 2:0

Кузатиш керак бўлган футболчилар: Игорь Таран - Иван Нагаев



"МЕТАЛЛУРГ" – "БУНЁДКОР"

Рустам Мирсодиқов бошчилигидаги "Металлург" ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилади. Бекобод клуби охирги турларни бир текисда ўтказа олмаяпти. Гоҳ кетма-кет иккита ғалаба, гоҳ ғалабасиз серия. Ўтган ҳафта Ўзбекистон кубоги финалиа чиққан "Бунёдкор" эса 10та учрашувдирки рақибларига ютқазаётгани йўқ. "Қалдирғочлар" охирги учта учрашувда умуман гол ўтказишмади.

Юқори ўринлар учун курашаётган "Бунёдкор" Бекободда ўзи учун ижобий натижа билан қайтиши кутилмоқда. Бунга албата "Металлург" осонгина рози бўлмайди. Мезбонлар вакили Исломбек Исоқжонов сариқ карточкалари тўпланиб қолгани боис бу учрашувни ўтказиб юборишга мажбур.

Биринчи даврадаги баҳс: "Бунёдкор" - "Металлург" 1:1

Кузатиш керак бўлган футболчилар: Зоҳид Абдуллаев - Отабек Шукуров


"ПАХТАКОР" - "ҚЎҚОН-1912"

Турнинг марказий учрашуви Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида ўтади десак муболаға бўлмаса керак. Мусобақа жадвалида 4-ўринда бораётган "шерлар" 6-ўриндаги "Қўқон-1912"ни қабул қилади. Ўтган турда "Пахтакор"нинг 9та ўйинлик мағлубиятсиз сериясига баҳрам берилди. Қўқонликлар сафрдаги охирги 7та учрашувда ғалаба қозона олишмаяпти.

Бу ўйинда "Пахтакор"нинг имконияти баланд. "Қўқон-1912" Тошкентда бу жамоани фақат бир марта, бундан 23 йил аввал, мағлуб этишга эришганди. Қўқонликлар ҳимоячиси Акмал Холмуродов сариқ карточкалар тўпланиб қолгани боис "Пахтакор" билан ўйнамайди.

Биринчи даврадаги баҳс: "Қўқон-1912" - "Пахтакор" 1:1

Кузатиш керак бўлган футболчилар: Гиди Канюк - Жавоҳир Сидиқов



"ҚИЗИЛҚУМ" - "ОБОД" 

Тошкент клуби ПФЛ томонидан четлатилгани учун бу учрашувда "Қизилқум"га техник ғалаба (+:-) ёзилади. Шу боис Навоий клуби 24-турда ўйнамай туриб ўз очколарини 30тага етказиб олади.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика