Latest news

11:18Нико Уильямс МЮ билан ўйин ҳақида: "Фаворит йўқ, улар АПЛда пастда жойлашишган. Биз "Атлетик Бильбао" нималини кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  1 10:54Раньери «Рома»нинг «Верона» устидан қозонилган ғалабасига муносабат билдирди  1 10:27Про лига. Бугун 3-тур якунланади  0 09:56«Барселона»да «Реал»га қарши учрашувдан аввал катта йўқотиш бор  5 09:26«Верона»га қарши учрашувдан сўнг Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди  3 08:58Улуғбек Бакаев: "Гол ўтказиб юборган вазиятимиз ва пенальти белгиланган вазият бўйича ҳам саволларим бор"  13 08:31Исломбек Исмоилов – истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин: ОФК расмий саҳифаси Исломбек Исмоилов ҳақида катта мақола эълон қилди  9 08:03Sofascore. Жамоасига ғалаба тақдим этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:37Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Андижонда ўйинлар бор  5 07:05U-17 Осиё кубоги. Бугун ФИНАЛ!  25 02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  5 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  7 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  40 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Олий лига 21-тур рамзий терма жамоаси News

Олий лига 21-тур рамзий терма жамоаси

11 ва 12 сентябрь кунлари олий лигада 21-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Одатимизга кўра ўтган турнинг рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик. 

Дарвозабон

Сардор Қобулжонов "Бухоро"

Чемпионатда сўнгги ўринда бораётган "Бухоро" клуби бу турни сафарда "Олмалиқ"қа қарши ўтказди. Шу куни Игорь Шквирин шогирдлари кўплаб вазиятлар яратишди, аммо биттадан ортиқ гол ура олишмади. Бунда "Бухоро" посбони Сардор Қобулжоновнинг ҳиссаси катта бўлди дейиш мумкин. Биринчи даврани "Локо" захирасида ўтказган дарвозабон бир неча бор жамоасини голдан қутқарди. Жамшид Саидов бошчилигидаги жамоа сафарда қимматли 1 очкони қўлга киритиб қайтди. 


Ҳимоячилар

Шерзод Аъзамов "Насаф"

Акбар Исматуллаев "Пахтакор"

Сардор Раҳмонов "Нефтчи"

Ислом Иномов "Олмалиқ"


Қаршининг "Насаф" клуби Қашқадарё дербисида "Шўртан" устидан 3:1 ҳисобида зафар қучди. Бу ўйинда мезбонлар сафида Шерзод Аъзамов ҳимояда фаол ўйнади. Футболчи ғузорликларнинг бир нечта ҳужумларини қайтаришда жонбозлик кўрсатди ва рамзий терма жамоадан ўрин олди.

"Пахтакор" бу турда Тошкент дербисида "Локомотив"ни мағлуб этди. Шу куни ўнг қанот ҳимоячиси ўрнида Акбар Исматуллаев ҳаракат қилди. Айтиш керакки у ўзидан ёмон таассурот қолдиргани йўқ. Рақибнинг ҳужумларини қайтаришда Исматуллаев яхши ҳаракат қилди. 

"Нефтчи" Жиззахда "Сўғдиёна"га қарши ўйнаб ғалабага эришди. Сардор Раҳмонов ҳимоядаги ишончли ўйини туфайли жамоаси гол ўтказмаслигини таъминлади. "Олмалиқ" ҳимоячиси Ислом Иномов "Бухоро" билан ўйинда бошқалардан кўра фаолроқ ўйнади. Тажрибали ҳимоячи кўп бор ҳужумга қўшилиб турди, аммо шериклари кўп ҳужумларни гол билан якунлай олишмади. 


Ярим ҳимоячилар

Жалолиддин Машарипов "Пахтакор"

Асқар Жадигеров "Андижон"

Жавоҳир Соҳибов "Пахтакор"

Шерзод Каримов "Пахтакор"

Ярим ҳимояга "Пахтакор"дан 3 нафар футболчини олишга қарор қилдик. Сабаби жамоа иккинчи давранинг энг марказий ўйинида ҳамшаҳри "Локомотив"ни мағлуб этишга эришди. Шерзод Каримов биринчи бўлим сўнггида Икромовнинг хатосидан унумли фойдаланиб деярли майдон марказидан гол уриб ҳисобни очди. Жавоҳир Соҳибов таянч ярим ҳимояда ўйнаб рақибнинг ҳужумларини тўхатишга эришди. Учрашув сўнггида қилган рейди орқали Жалолиддин Машариповга гол уриш имконини яратиб берди. Машарипов ғалаба тўпини киритишдан ташқари ўйин давомида ҳам бир қатор вазиятлар яратди, жамоасини олдинга бошлаб турди. 

"Андижон" ушбу турни ўз уйида "Қизилқум"га қарши ўтказиб 3:2 ҳисобида зафар қучди. Ўйинда мезбонларнинг тажрибали ярим ҳимоячиси Асқар Жадигеров ўйинда ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай Анвар Бердиевга голи пас оширди. Якунда айнан унинг фойдали ҳаракатлари туфайли жамоа муҳим 3 очкони қўлга киритди.  


Ҳужумчилар

Носир Отақўзиев "Қўқон-1912"

Азамат Алланиёзов "Насаф"

Ҳужум чизиғида тажрибали Носир Отақўзиевни киритдик. "Қўқон-1912" ҳужумчиси "Машъал"га қарши кечган баҳсда ҳам гол уришга эришди ва жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди. Шу тариқа 31 ёшли футболчи мавсумдаги голлари сонини 7тага етказиб олди.

"Насаф"нинг ёш ҳужумчиси Азамат Алланиёзовнинг ҳозирча ишлари беш. Футболчи охирги ўйинларда майдонни деярли голсиз тарк этмаяпти. "Шўртан"га қарши беллашувда Азамат ўзининг иккита голи билан жамоасининг ғалабасини таъминлади. Унинг голлари сони 6тага етди. 


Бош мураббий: 

Нўъмон Ҳасанов "Пахтакор"

Тошкент дербисида жамоасини ғалаба сари етаклай олган ёш мутахассисни рамзий терма жамоага бош мураббий этиб тайинлашга қарор қилдик. "Пахтакор" чемпионлик йўлидаги ўзининг энг асосий рақиби бўлган "Локомотив"ни мағлуб этишга эришиб навбатдаги чемпионлик сари катта қадам ташлади. Агар шу руҳда давом этса футболчи сифатида бир неча марта Ўзбекистон чемпиони бўлган Нўъмон Ҳасанов мавсум охирида бош мураббий сифатида илк бор чемпионликка эришади. Бироқ олдинда яна 9та тур борлигини унутмаслик керак.  


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика