Latest news

12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  1 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0

Олий лига-2015. Энг кўп "қуруқ" ўйин ўтказган дарвозабонлар News

Олий лига-2015. Энг кўп "қуруқ" ўйин ўтказган дарвозабонлар

2015 йилги мавсум якунлари ҳақида маълумот беришда давом этамиз.

Мурод Зуҳуров ("Бунёдкор") - 20та ўйин 13та "қуруқ" ўйин
"Бунёдкор"ни захира дарвозабони сифатида бошлаган Зуҳуров 8-турдан бошлаб асосий посбонга айланди. Айнан Мурод Зуҳуров 530 дақиқа давомида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолиб бу мавсумда энг узун серияни қайд этди. 



Александр Лобанов ("Пахтакор") - 30та ўйин 13та "қуруқ" ўйин
Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони бу йил ҳам "Пахтакор"нинг биринчи рақамли посбони бўлди. Лобанов ҳам худди Зуҳуров каби 13та ўйинда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмади.  



Элдорбек Суюнов ("Насаф") - 21та ўйин 12та "қуруқ" ўйин
"Насаф" дарвозабони бу мавсум олий лигада 21та ўйинда майдонга тушди ва 12та ўйинда гол ўтказгани йўқ. Суюнов бу рўйхатда энг ёш посбон бўлди. 



Евгений Черемисин ("Нефтчи") - 30та ўйин 11та "қуруқ" ўйин
Россиялик легионер "Нефтчи"нинг асосий посбони бўлди ва 30та ўйиннинг барчасида ўзгаришларсиз ҳаракат қилди. 11та учрашувда Черемисин ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлай олди. 



Игнатий Нестеров ("Локомотив") - 17та ўйин 8та "қуруқ" ўйин
Бир неча йиллар давомида миллий терма жамоамизнинг асосий посбони бўлган Игнатий Нестеров мавсумнинг дастлабки қисмини жароҳат туфайли ўтказиб юборди. Вадим Абрамов жамоада иккита тенг кучли посбон борлиги туфайли Икромов ва Нестеровни алмаштириб майдонга тушириб турди. Иккинчи даврадан бошлаб Нестеров деярли барча ўйинларда иштирок этди. Тажрибали посбон 17та учрашувнинг 8тасида гол ўтказгани йўқ. 



Геннадий Мошняга ("Андижон") - 28та ўйин 6та "қуруқ" ўйин
"Андижон"нинг молдовалик посбони Геннадий Мошняга олий лигадаги дебют мавсумида 28та ўйин ўтказиб 6та учрашувда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмади. 



Ботир Носиров ("Машъал") - 18та ўйин 6та "қуруқ" ўйин
"Машъал" дарвозабони Ботир Носиров бу йил олий лигада 18та ўйинда қатнашди. Тажрибали посбон мана шу ўйинларнинг 6тасини "қуруқ" ўтказди.



Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика