Latest news

07:45ЖЧ-2026 саралаши. Колумбия - Аргентина 2:1, Алварес дарвозабоннинг қўпол хатосидан фойдалана олмади, Хамес Родригесда 1+1  0 07:26Про лига. Бугун иккита учрашув бор  0 07:10ЖЧ-2026 саралаши. БАА - Эрон 0:1, Махаллийлаштирилган ўйинчиларнинг Эронга "тиши ўтмади"  0 02:07ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистонлик ҳакамлар ишлаган ўйинда Япония Баҳрайнга ҳеч қандай имконият қолдирмади  2 02:00Миллатлар лигаси. Нидерландия ва Германия жанговар дуранг қайд этишди, Англия эса ғалаба қозонди  0 00:55Рамосга Жанубий Америкадан таклиф келиб тушди  0 00:27Қирғиз Республикаси устози: "Биз қилган ўзгаришлар рақибга бир қанча ноқулайликлар туғдирди. Бугун уларни хайрон қолдира олдик"  11 00:05Рустам Ашурматов: "Ўзимизга ўзимиз ютқазмасак, бу гуруҳда ҳеч ким бизни мағлуб эта олмайди"  12 23:35Одилжон Ҳамробеков: "Бугун тактика ёки индивидуал маҳорат эвазига эмас, кучли иштиёқ сабабли ғалаба қозондик"  17 23:15ЖЧ-2026 саралаши. Эрон БААни қийинчилик билан мағлуб этди. Ўзбекистон иккинчи турдан кейин тўплар нисбатига кўра биринчи ўринда  50 22:47ЖЧ-2026 саралаши. Иордания Фаластинни, Жанубий Корея Ўмонни мағлубиятга учратди  5 22:39Сречко Катанец Қирғиз Республикасига қарши кечган қийин учрашувдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  31 21:15ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Ўзбекистон 2:3  37 20:55ЖЧ-2026 саралаши. Марказий Осиё дербисида Ўзбекистон камбэк қайд этди ва гуруҳда пешқадамга айланди  518 20:05"Ювентус" ярим ҳимоячиси билан хайрлашишга тайёр  1

Олий лига. 20-тур рамзий терма жамоаси News

Олий лига. 20-тур рамзий терма жамоаси

25 ва 26 август кунлари мамлакатимиз стадионларида олий лиганинг 20-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Сайтимиз одатига кўра бу турнинг рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.


Дарвозабон:
Акмал Раҳимов ("Шўртан" ёшлари)

Бу сафар дарвозага олий лига эмас ёшлар лигасидан номзодни лойиқ кўрдик. Сабаби "Шўртан" дарвозабони Акмал Раҳимов "Пахтакор" билан ўйинда жарима тўпидан гол уриб барчани лол қолдирди. Қизиғи ўша ўйинда "Пахтакор" вакили Темур Толипов пенальтидан гол ура олмаганди, унинг зарбаси ноаниқ кетган. Ўйин давомида рақибнинг барча ҳужумларини батараф этган посбонни рамзий терма жамоа дарвозасига қўйдик.



Ҳимоячилар:
Шуҳрат Муҳаммадиев ("Насаф")
Аднан Ораховац ("Пахтакор")
Евгений Гоголь ("Олмалиқ")
Умар Эшмуродов ("Шўртан")

Қаршининг "Насаф" клуби ҳимоячиси Шуҳрат Муҳаммадиев "Қизилқум"га қарши баҳсда биринчи голга ҳаммуаллифлик қилди ва айнан у ишлаган пенальтидан Геворкян гол урди. Ҳужумга кўп қўшиладиган Муҳаммадиев Навоийдаги баҳсда ўз қанотида яхши ҳаракат қилди.

"Пахтакор" ҳимоячиси Аднан Ораховац "Шўртан" билан ўйинда ҳимояда яхши ўйнаш билан бирга рақиб дарвозасига муҳим голни урди.

Ўша ўйинда Ғузорликлар сафида Умар Эшмуродов жуда фаол ўйнади. Айнан унинг ҳаракатлари туфайли "шерлар" сафарда 2 очко йўқотишди. Эшмуродов тажрибали ҳимоячилар билан бирга ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда.

"Олмалиқ" сафида бу мавсум 3та қизил карточка олган Евгений Гоголь Қўқондаги учрашувда рақиб ҳужумчиларига деярли имкон қолдирмади. Ҳаводан оширилган барча тўплар Гоголь томонидан қайтариб турилди.



Ярим ҳимоячилар:
Сато Минори ("Бунёдкор")
Зафар Тўраев ("Машъал")
Суҳроб Неъматов ("Бухоро")
Жасур Ҳасанов (катта) ("Локомотив")



"Бунёдкор"нинг япониялик легионери Сато Минори Наманганда "Навбаҳор" билан ўйинда ҳал қилувчи голни уришга эришди. Унинг 88-дақиқада урган голи Сергей Лушан жамоасига ғалаба келтирди.

"Машъал" ярим ҳимоячиси Зафар Тўраев "Нефтчи" билан баҳсда майдон марказида жуда фаол ўйнади. "Гаттузо" шу куни гол урмаган бўлса ҳам жамоасининг ғалабасига катта хисса қўшди.



"Бухоро" мавсумдаги иккинчи ғалабасини "Андижон" устидан қўлга киритди. Бу ўйинда Сухроб Неъматов ҳисобни очишга эришди. Бундан ташқари бухороликлар сардори бошқа вазиятларда ҳам фаоллиги билан ажралиб турди.

"Локомотив" аъзоси катта Жасур Ҳасанов доимгидек тезкор ва чаққон ҳаракат қилди. У захирадан майдонга тушиб ўйиннинг боришини кескин ўзгартириб юборди. Айнан унинг иккита тўп узатиши голга айлантирилди ва Ҳасанов ҳақли равишда рамзий термадан ўрин олди.



Ҳужумчилар:
Акмал Абдураҳмонов ("Сўғдиёна")
Ҳумоюн Муртазоев ("Машъал")

"Сўғдиёна" клуби ушбу мавсумда сафарда биринчи бор ғалабага эришди. Бекободга сафар қилган Даврон Файзиев шогирдлари 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Жиззах жамоаси сафида Акмал Абдураҳмонов муҳим голни уришга эришди.

"Машъал" ҳужумчиси Ҳумоюн Муртазоев кетма-кет иккинчи бор рамзий терма жамоага киритилмоқда. Бу сафар у "Нефтчи"га қарши ўйинда баҳсда гол уриб жамоасининг ғалабасини таъминлади.


Бош мураббий: Мухтор Қурбонов ("Шўртан")

Ғузорнинг "Шўртан" клуби бош мураббийи Мухтор Қурбонов тур рамзий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди. Сабаби Ғузор жамоаси ўз уйида амалдаги мамлакат чемпиони "Пахтакор"дан 2 очко тортиб олди. Ўтган сафар "Бунёдкор" билан дуранг ўйнаган "Шўртан" иккинчи даврани ажойиб бошлади. Мухтор Қурбонов шогирдларини барча ўйинларга шундай тайёрлашда давом этса жамоа юқори ўринларга чиқиб бораверади. 


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика