Latest news

02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  1 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  0 00:35Руни: "Одамлар Месси кучлироқ деганим учун мени Роналдуни ёмон кўради деб ўйлашади"  3 00:03УЕФА Исроилни четлатмайди. Бу масала кун тартибидан олиб ташланди  10 23:35ФИФА Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини оширмайдиган бўлди  1 22:49Айбек Нурбаев: "Олимпик MobiUz"ни яхши ўрганган эдик"  3 22:22Янги мавсумдаги илк "Эл Класико"нинг бошланиш вақти ва санаси аниқ!  1 22:06Футзал. Ўзбекистон мағлуб бўлди, лекин Осиё чемпионатига чиқди  9 21:45Алонсо ва Флик – Ла Лигада сентябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга номзод  5 21:25Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қирғизистонга имкониятни бой берди  34 20:54Рио Фердинанд: "Руни – АПЛ тарихидаги энг мукаммал ҳужумчи. Йиртқични Кейн, Ширер ёки бошқалар билан солиштирманг"  5 20:12Фарҳод Нишонов: "Бу ерда футбол ўйнаш жуда қийин бўляпти"  2 19:59ФИФА ЖЧ-2030ни 64 жамоагача кенгайтиришни режалаштирмаяпти  7

Олий лига. 18-тур рамзий терма жамоаси News

Олий лига. 18-тур рамзий терма жамоаси

12-14 август кунлари олий лигада 18-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатимизга кўра тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.

Ушбу рамзий терма жамоадан 8та клуб вакиллари ўрин олишди. Дарвозага "Нефтчи" посбони Ўткир Юсупов лойиқ кўрилди. У "Локомотив" билан баҳсда бир неча марта жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди.

Ҳимояда "Қўқон-1912"нинг легионер ҳимоячиси Никола Валентич, "Сўғдиёна" вакили Мурод Холмуҳаммедов ва "Шўртан" ҳимоячиси Умар Эшмуродов ўрин олишди.  

"Андижон" билан ўйинда иккита голли узатмани амалга оширган "Қўқон-1912" ярим ҳимоячиси Собир Ҳамидов ҳам рамзий термага киритилди. "Нефтчи"нинг тажрибали ярим ҳимоячиси Мансур Саидов "Локо" дарвозасига чиройли гол уришга муваффақ бўлди. "Шўртан" вакили Ғулом Раҳмоновнинг голи совринли ўринлар учун куршаётган "Металлург"ни мағлубиятга учратди. Сардор Рашидовнинг укаси Санжар "Сўғдиёна" сафида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол қилиб рамзий термадан жой олди.


Ҳужумдан икки легионер ўрин олди. "Насаф"га давралар оралиғида қўшилган Драган Черан "Обод"га қарши баҳсда фаол ўйнади. У иккинчи бўлимда гол уришдан ташқари голли пас ҳам оширди. "Қизилқум"нинг янги ҳужумчиси Неманья Йованович навбатдаги бор рамзий терма жамоадан ўрин олди. Сабаби у бу турда "Олмалиқ" дарвозасига иккита гол урди. Ниҳоят рамзий терма жамоамизнинг сўнгги вакили "Машъал" ҳужумчиси Кенжа Тўраев бўлди. Ҳужумчи "Бунёдкор" билан баҳс бошида гол уришга эришди. Унинг голи "қалдирғочлар"ни 2 очкодан маҳрум қилди.

Олий лига. championat.asia талқинига кўра 18-турнинг рамзий терма жамоаси:  

Дарвозабон

Ўткир Юсупов "Нефтчи"

Ҳимоячилар
Никола Валентич "Қўқон-1912"
Мурод Холмуҳаммедов "Сўғдиёна"
Умар Эшмуродов "Шўртан"



Ярим ҳимоячилар
Собир Ҳамидов "Қўқон-1912"
Мансур Саидов "Нефтчи"
Ғулом Раҳмонов "Шўртан"
Санжар Рашидов "Сўғдиёна"



Ҳужумчилар
Драган Черан "Насаф"
Неманья Йованович "Қизилқум"
Кенжа Тўраев "Машъал"



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика