Latest news

02:41А Серия. "Рома" Рим дербисида "Лацио"ни мағлуб этди, Шомуродов 74-дақиқада ўйинга қўшилди  12 00:37Спорт директор Берта "Атлетико"дан кетди. Итальян 2013 йилдан бери клубда ишлаётганди  0 23:35Дембеленинг 90+2 дақиқада урган голи ПСЖга "Монако" устидан ғалабани таъминлаб, Франция Суперкубогини тақдим этди  0 23:26АПЛ. "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  92 22:58"Насаф" Анталиядаги йиғинда кимлар билан ўйнайди?  0 22:24Тони Кроос: "Флориан Вирц "Реал" учун ажойиб харид бўлиши мумкин"  2 21:55Де Брюйне "Сити" билан шартномани узайтириш ҳақидаги саволга: "Менга барибир. Шунчаки ўзимнинг даражамга қайтишга уриняпман"  1 21:08"Ланс" бош директори: "Ҳусанов клубдан кетади"  17 20:59Лига 1. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Тулуза"га мағлуб бўлди  9 20:01Ўтган мавсумни "Бунёдкор"да ўтказган легионер "Локомотив"га ўтди  0 19:35"Милан" Ольмо билан ярим йилга шартнома имзолаши мумкин. Битимда июлда "Барса"га қайтиш борасида банд бўлади  3 19:03"Локомотив" "Металлург" собиқ ўйинчисини ўз сафига қўшиб олди  1 18:32Анчелотти қандай ҳолатда "Реал"дан кетади?  12 17:46Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери борасида янги маълумот эълон қилди  37 17:32"Ливерпуль" ва МЮ ўртасидаги ўйин кучли қорга қарамай ўтказилади  7

Олий лига. 17-турнинг рамзий терма жамоаси News

Олий лига. 17-турнинг рамзий терма жамоаси

Ўтган дам олиш кунлари 17-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатимизга кўра ўтган турнинг рамзий терма жамоасини туздик.

Бу сафарги рамзий терма жамоадан "Андижон", "Локомотив", "Насаф", "Динамо", "Шўртан", "Нефтчи", "Шўртан" ва "Бунёдкор" клублари футболчилари ўрин олишди.

Дарвозабон:
Геннадий Мошняга  ("Андижон")

Дарвозадан "Андижон" посбони Геннадий Мошняга ўрин олди. Легионер посбон "Машъал"га қарши ўйинда рақибнинг бир қатор зарбаларидан сўнг тўпни қайтарди. Бундан ташқари 88-дақиқада Зоҳир Қўзибоевнинг пенальтидан берган зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди ва жамоасининг ғалаба қозониши учун катта хисса қўшди.



Ҳимоячилар:
Бобур Йўлдошев  ("Локомотив")
Шерзод Аъзамов  ("Насаф")
Илдар Маматказин  ("Динамо")
Ботир Қораев  ("Шўртан")

Ҳимоядан "Локомотив" ҳимоячиси Бобур Йўлдошевга жой бердик. Биринчи даврани асосан захирада ўтказган ҳимоячи Фарғонадаги баҳсда ажойиб ўйнади. Рақибнинг кескин ҳужумларини қайтаришда фаол бўлди. Натижада "Локо" водийда кучли рақиб майдонидан ғалаба билан қайтди.



Қаршининг "Насаф" клуби ҳимоячиси Шерзод Аъзамов "Олмалиқ"қа қарши ўтказган ўйини билан рамзий терма жамоага киритилди. Ҳимоячи шу куни Игорь Шквирин жамоаси ҳужумларини қайтаришда фаол ҳаракат қилди. Ҳаводан оширилган тўпларни қайтаришда ҳам бошқаларга ўрнак бўлди.

"Насаф"нинг кўп йиллик сардори Ботир Қораев иккинчи даврани "Шўртан" сафида бошлади. Тажрибали футболчи Ғузор клубида ҳам сардор сифатида ўйнамоқда. Жамоа Жиззахда "Сўғдиёна" меҳмони бўлиб 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйинда Қораев ўз қанотида етакчи бўлди ва рақибларга деярли имкон бермади.

"Динамо" ҳимоячиси Илдар Маматказин "Бухоро" билан принципиал баҳсда тезкор гол уришга муваффақ бўлди. Ҳимоячи ўз вазифасини бажариш билан бирга ҳужумчиларга ҳам ёрдам берди. Шу куни "Динамо"нинг собиқ футболчилари билан тўлдирилган "Бухоро" Самарқанд клуби дарвозасини ишғол қила олмади.



Ярим ҳимоячилар:
Аббос Махсталиев  ("Нефтчи")
Владимир Козак  ("Пахтакор")
Дилшод Раҳматуллаев  ("Локомотив")
Акмал Холматов  ("Нефтчи")

Ярим ҳимояга "Нефтчи"дан икки нафар футболчини киритишга қарор қилдик. Фарғоналиклар сафида Аббос Махсталиев ва Акмал Холматов жуда фаол ҳаракат қилишди. Иккала футболчи тошкентликларга "тинчлик" беришмади. Тажрибали Холматов бир неча марта гол уриши мумкин эди, бироқ озгина омад етишмади.



"Пахтакор" вакили Владимир Козак "Қўқон-1912" билан баҳсда дублга эришди ва сўнгги голга ҳаммуаллифлик қилди. Ярим ҳимоячи водий клуби билан баҳсда жуда фаол ҳаракат қилди. Унинг биринчи голи чиройли чиққани ҳам таъкидлаш лозим. 

"Локомотив" ярим ҳимоячиси Дилшод Раҳматуллаев ўтган турда "Металлург" дарвозасига тўп киритганди. Футболчи бу сафар Фарғонада "Нефтчи" билан баҳсда ҳам фаол ўйнади ва Темурхўжа Абдухолиқов гол урган вақтда унга тўп узатди. Туркияда ўйнаб қайтган Дилшод биринчи даврада кучли рақобат туфайли асосий таркибда ўйнамаётганди. Бироқ Абрамовга асосий таркибга лойиқ эканини исботлашга эришди.



Ҳужумчилар:
Зафар Полвонов  ("Шўртан")
Элдор Шомуродов  ("Бунёдкор")

"Шўртан" ҳужумчиси Зафар Полвонов дастлабки даврада 11та ўйинда майдонга тушиб биронта тўп кирита олмади. Иккинчи давранинг илк турида у "Нефтчи"га битта гол урди. Жиззахда "Сўғдиёна" билан ўйинда эса Полвонов ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйди. Ҳужумчи ўзига келаётганидан ғузорлик мухлислар хурсанд бўлсалар ажаб эмас.

Янги Зеландиядаги мундиалда қатнашиб қайтган Элдор Шомуродов сўнгги турларни ажойиб ўтказмоқда. 20 ёшли ҳужумчи клубининг охирги учта ўйинида 4та гол урди. "Қизилқум" билан кечган баҳсда Шомуродов биринчи бўлимнинг ўзида иккита тўп киритди. Унинг биринчи голи чиройли чиқди. Иккинчиси эса жамоага ғалаба келтирди.



Турнинг энг чиройли голи: Наврўзбек Алимов "Қизилқум" ВИДЕО


Бош мураббий: Бахтиёр Ашурматов ("Навбаҳор")
Наманганнинг "Навбаҳор" клуби 2010 йилдан буён Бекободда ғалаба қозониш тугул гол ҳам ура олмаётган эди. "Лочинлар" ўзлари учун ноқулай рақиб майдонидан тўрт йиллик танаффусдан сўнг ғалаба билан қайтишди. Бунда шубҳасиз "Навбаҳор" устози Бахтиёр Ашурматовнинг хиссаси катта бўлди. Иккинчи давранинг иккита ўйинини сафарда ўтказган наманганликлар 4 очко жамғаришди. Ўтган турда жамоа Муборакдан дуранг билан қайтган эди.  
 


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика