Latest news

17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  0 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  5 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  2 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  9 15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  7 15:14МЮ Мбеумо учун курашда пешқадам ва у учун катта пул ажратишга тайёр  1 14:45Лотар Маттеус "Манчестер Сити"га Тер Штегенни сотиб олишни маслаҳат берди  1 14:17Жонни Эванс МЮда маълум бир лавозимга тайинланади  2 13:48Миш-мишларга қарамай, Маунт МЮни тарк этишни режалаштирмаяпти  4 13:20Илёс Зейтуллаев: "Самарқанддаги 3 очкони жамоавий ғалаба деган бўлардим"  4 13:02Мареска: "АҚШдаги об-ҳаво туфайли машқ қилиш деярли имконсиз"  0 12:34Раулнинг навбатдаги манзили Испания U-21 термаси бўлиши мумкин — музокаралар бошланди  0 12:07"Бавария" дортмундликлар юлдузини сотиб олмоқчи  0 11:39"Манчестер Сити" ҳимоячисининг дисквалификацияси узайтирилди  4 11:19Суперлига. 14-тур ҳакамлари маълум: "Насаф" – "Пахтакор" учрашувини Тўхтасинов бошқаради  26

Олий лига. 15-тур рамзий терма жамоаси News

Олий лига. 15-тур рамзий терма жамоаси

Олий лигада 15-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Сайтимиз вакиллари одатга кўра тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди.

Дарвозага "Машъал" посбони Жавоҳир Илёсовни муносиб кўрдик. Ёш дарвозабон "Динамо" билан ўйинда ўз жамоасини бир қатор голлардан сақлаб қолишга эришди ва бу мавсумда тўртинчи бор рамзий терма жамоадан ўрин олди.



"Бухоро" бу тур Жиззахда "Сўғдиёна" устидан ғалаба билан қайта олди. Шу куни бухороликлар сафида ҳимоячи Артём Филипосян рақиб ҳужумчиларига деярли имконият бермади ва жамоаси ғалабасига катта хисса қўшди.

"Олмалиқ" ва "Қўқон-1912" учрашувида иккала жамоа ҳимоячилари фаол бўлишди. Майдон эгалари сафида Ислом Иномов, меҳмонлардан Мурод Холмуҳаммедов ишончли ўйнашди. Натижада иккала жамоа ҳужумчилари гол ура олишмади ва ўйин 0:0 ҳисобида якунланди.



"Бунёдкор" - "Локомотив" учрашувида иштирок этган икки нафар ҳимоячи ҳам рамзий термага киритилди. Мезбонлар сафида марказий ҳимоячи Рустам Ашурматов шу куни ҳамшаҳарларга қарши жуда яхши ва сифатли ўйнай олди. Сўнгги дақиқаларда Ашурматов жароҳат олиб майдонни тарк этди, аммоа жамоаси ғалабани сақлаб қолди. Қизиғи шу ўйинда қатнашиб жароҳат олган Шуҳрат Муҳаммадиевни ҳам рамзийга киритдик. Тўғри жамоаси марказий ўйинда ютқазди, аммо Муҳаммадиев жароҳат олмагунига қадар ўз қанотида ҳеч бир рақибга имконият қолдиргани йўқ.

"Қизилқум" биринчи давранинг охирги ўйинида ўз уйида "Шўртан"ни мағлуб этди. Майдон эгалари тажрибали ярим ҳимоячиси Илҳом Юнусов фаол ўйнади ва сўнгги голни уришга эришди.



"Насаф"нинг чап қанотига жавобгар бўлган Фаррух Сайфиев "Навбаҳор" билан ўйинда одатдагидан кўра фаолроқ бўлди. У ўз қанотидан бир неча бор хавфли ҳужумлар уюштира олди.

"Бунёдкор"нинг асосий ўйинчисига айланиб қолган Миржамол Қосимов олдинги баҳсларга қараганда "Локо" билан ўйинда анчагина самарали ҳаракат қилди ва рақибга деярли имконият бермади.



"Металлург" Фарғонадан ғалаба билан қайтишида сўнгги пайтларда ўйини "очилиб" кетган Зоҳид Абдуллаевнинг хиссаси катта бўлди. Ҳужумчи ўйиндаги ҳисобни очувчи голга муаллифлик қилди.

"Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев биринчи давра охирига келиб голлар уришни бошлаб юборди. Бир тур олдин "Насаф"га битта гол урган ҳужумчи "Обод" дарвозасига иккита тўп киритди.



championat.asia сайти талқинига кўра 15-турнинг рамзий терма жамоаси:

Дарвозабон
Жавоҳир Илёсов "Машъал" (4-марта рамзий терма жамоа)

Ҳимоячилар
Артём Филипосян "Бухоро" (2)
Мурод Холмуҳаммедов "Қўқон-1912" (2)
Рустам Ашурматов "Бунёдкор"
Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив" (2)
Ислом Иномов "Олмалиқ"

Ярим ҳимоячилар
Илҳом Юнусов "Қизилқум" (3)
Фаррух Сайфиев "Насаф"
Миржамол Қосимов "Бунёдкор"

Ҳужумчилар
Зоҳид Абдуллаев "Металлург" (2)
Игорь Сергеев "Пахтакор"


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика