Latest news

12:54"Реал" мухлислари учун хушхабар  1 12:25"Манчестер Юнайтед" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 11:58Фабрицио Романо: Флориан Вирц "Ливерпуль" билан шартнома имзолади  3 11:25Де Брюйненинг эҳтимолий янги клуби маълум, у Италиядан  2 11:00Роналду ўрнини босадиган беш футболчи: янги авлод юлдузлари  15 10:45“Манчестер Сити“ АПЛдан яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  2 10:18Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум  4 09:50Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда  5 09:23"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум  4 08:54Вирц “Ливерпул“га ўтиб, тарихдаги учинчи энг қиммат трансферга айланади  7 08:26Конте тарихий натижани қайд этди  13 07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  2 07:20Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист  1 01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  2

Олий лига 12-тур рамзий терма жамоаси News

Олий лига 12-тур рамзий терма жамоаси

Олий лиганинг 12-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатимизга кўра ўтган тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.

Рамзий терма жамоа дарвозасига Эркин Жабборовни жойлаштирдик. Сабаби ушбу посбон "Навбаҳор"га қарши баҳсда жуда ишончли ўйнади ва жамоасининг қуруқ ўйин ўтказишига ёрдам берди. Навоий клуби ўз уйида 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Дарвозабон
Эркин Жабборов "Қизилқум"



Ҳимоячилар
Муроджон Тошматов "Металлург"
Евгений Гоголь "Олмалиқ"
Артём Филипосян "Бухоро"

"Металлург" ҳимоячиси Муроджон Тошматов "Бунёдкор" билан ўйинда ҳимояда ишончли ўйнашидан ташқари рақиб дарвозасига гол уришга ҳам муваффақ бўлди. "Олмалиқ"нинг россиялик вакили Евгений Гоголь "Андижон" билан учрашувда пенальтидан тўп киритишга эришди. Гоголь бошчилигидаги ҳимоячилар жамоа гол ўтказмаслигини таъминлаб беришди. "Бухоро" клуби ҳам ўз уйида "Нефтчи"га қарши баҳсда гол ўтказмади. Ушбу ўйинда мезбонлар ҳимоячиси Артём Филипосян бошқаларга ўрнак бўла олди.



Ярим ҳимоячилар
Жамшид Болтабоев "Пахтакор"
Аббос Омонов "Шўртан"
Азиз Ибрагимов "Бухоро"
Диёр Туропов "Олмалиқ"
Музаффар Музаффаров "Сўғдиёна"

"Пахтакор" ёш футболчиси Жамшид Болтабоев "Машъал" билан учрашувда таянч ярим ҳимояда ўйнади. Болтабоев ҳисобни очишга эришди ва Сергеев томонидан урилган пенальтини ишлаб берд. Бундан ташқари футболчи ўйин давомида ҳам фаол бўлди. "Шўртан" бу турни Тошкентда "Обод" уйидан ғалаба билан қайтди. Аббос Омонов учрашувда иккита голли пас оширди ва ғалабага катта хисса қўшди.

"Бухоро"нинг "Нефтчи"ни мағлуб этишида Азиз Ибрагимов муҳим роль ўйнади. Ярим ҳимоячи учрашувда жуда фаол бўлди ва иккинчи голга муаллифлик қилди. "Олмалиқ" водийда "Андижон"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб келди. Диёр Туропов меҳмонлар сафида яхши ўйнади ва баҳсдаги охирги голни урди. Туропов голни чамаси 60 метрлардан урди! Бу вазият видеоси яқин вақт ичида сайтимизда тақдим этамиз. "Сўғдиёна" ҳам водийдан 3 очко билан қайтди. Меҳмонлар ярим ҳимоячиси Музаффар Музаффаров "Қўқон-1912" дарвозасига супергол уришга муваффақ бўлди.



Ҳужумчилар
Шохруз Норхонов "Обод"
Темурхўжа Абдухолиқов "Локомотив"

Ҳужум чизиғига турда дубль қайд этган икки футболчини қўйдик. "Обод" ҳужумчиси Шохруз Норхонов "Шўртан"га қарши баҳсда ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйишга эришди. "Ўзбек Неймари" олий лигадаги голлари сонини 5тага етказиб олди.

"Локомотив" тўпурари Темурхўжа Абдухолиқов эса Қаршида "Насаф" билан марказий ўйинда иккита гол урди. Шундай қилиб ҳужумчининг голлари 9тага етди ва олий лига тўпурарлари пойгасида биринчи ўринга чиқиб олди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика