Latest news

02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  0 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  0 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  10 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  5 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  6 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  8 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  8 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2

Оливер Шаркич: "Ўзбекистоннинг энг катта клубида ўзимнинг нималарга қодирлигимни кўрсатишни истайман" News

Оливер Шаркич: "Ўзбекистоннинг энг катта клубида ўзимнинг нималарга қодирлигимни кўрсатишни истайман"

"Пахтакор" сафига янги келиб қўшилган Оливер Шаркич таклиф, клуб ва шаҳар ҳақида дастлабки таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Пахтакор"нинг таклифини қандай қабул қилдингиз?

- Мураббий Войнески клуб билан шартнома имзолагандан сўнг менга алоқага чиқди ва "Пахтакор"га олиб келмоқчи эканини айтди. Буни муҳокама қилдик ва Ўзбекистоннинг энг катта клубига келишга тайёр эканимни ҳис қилдим.

Қарорга келишда кимлар билан маслаҳатлашдингиз?

- Оилам билан муҳокама қилдик. Уларнинг ҳам фикрини олишим керак эди. Кейин биргаликда бу ўзимни Чемпионлар Лигаси ва Суперлигада кўрсатишим учун ажойиб имконият деган қарорга келдик.

"Пахтакор"нинг таклифидан кейин клуб ҳақида нималарни ўргандингиз? Англиядан Ўзбекистонга кўчиб ўтишга қарор қилиш қийин бўлмадими?

- Клуб ҳақида кўп бўлмаса ҳам билардим. Таклифдан кейин клуб ҳақида кўп нарсаларни ўргандим ва топ жамоада ўйнаш ажойиб ғоя экани билинди. Мен учун мамлакатларни алмаштириш ҳаяжонли. Англия, Бельгия, Португалия ва Испанияда яшаганман. Энди Ўзбекистондаман. Бу дунёнинг янги қирраларини кашф қилиш ва тил ўрганиш бўйича ҳам ажойиб имконият.

Клуб ва шаҳар ҳақида дастлабки таассуротларингиз қандай?

- Илк таассуротлар жуда ижобий ва ёқимли. Клубда ишлар жуда яхши йўлга қўйилган, ходимлар ва футболчилар профессионал. Тошкент Европа шаҳарларидан фарқли. Бу ерда жуда дўстона муносабатни ҳис қиляпман. Шаҳар жуда чиройли. Таомлар мазали эканини билишга улгурдим.

Шахсий ва жамоавий мақсадларингиз қандай?

- Шахсий мақсадим ғалаба қозониш, голлар уриш ва яхши ўйин намойиш этган ҳолда Черногория миллий терма жамоасидан таклиф олиш. Ҳозир "Пахтакор"нинг собиқ бош мураббийи Миодраг Радулович Черногория терма жамоасида ишламоқда. Жамоавий мақсад эса биринчи навбатда мавсумга тайёр бўлиш, кейин Суперкубокда зафар қучишни истаймиз. Чемпионатда ғолиб сифатида қолишни хоҳлаймиз ва Чемпионлар Лигасида узоқроқ босқичгача етиб бориш ниятидамиз.

Мухлисларга қандай тилаклар билдирган бўлардингиз?

- Бизни қўллаб-қувватлаб туришлари ва жамоа жиддий ҳозирлик кўраётган янги мавсумдан завқ олишларини тилайман. Биз мавсумни муваффақиятли қилишга уринамиз. Улар билан стадионда учрашиш ва ўзимнинг нималарга қодирлигимни кўрсатишни сабрсизлик билан кутмоқдаман. Ўзбекистонда ўзимни кўрсатишга тайёрман.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика