Latest news

02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  0 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  0 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  1 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  3 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  0 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  12 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  10 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  7 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  110 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  216 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  6 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  7 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  6

Олимпиячиларимиз март ойига қадар 8та йиғин ўтказади News

Олимпиячиларимиз март ойига қадар 8та йиғин ўтказади

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси келгуси йилнинг март ойида Тошкентда U-23 Осиё чемпионати саралашида иштирок этади.

Олимпиячиларимиз ушбу саралаш баҳсларига қадар 8та йиғин ўтказади. Биз ҳар бир йиғин муддати ва ўтказилиш жойини ўқувчиларимизга батафсил маълумот беришга қарор қилдик.

Биринчи, 12-21 ноябрь кунлари футболчиларимиз Бирлашган Араб Амирликларида ташкил этиладиган халқаро мусобақада иштирок этади. "Dubai Cup - 2018" турнирида
Ўзбекистондан ташқари мезбон БАА, Япония ва Кувайт олимпия терма жамоалари иштирок этади.

Иккинчи, 10-17 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказилади. Мавсум тугаганидан кейинги биринчи йиғин пойтахтда ташкил этилади. Об-ҳаво ноқулай келмаса албатта назорат учрашувлари ўтказилиши мумкин.


 


Учинчи, 18-28 декабрь кунлари Испанияда Янги йил байрами олди хорижий йиғин ташкил этилади. Мазкур йиғин доирасида бир қатор хориж жамоаларига қарши назорат баҳслари ўтказилади. Албатта, Испанияда декабрь ойида об-ҳаво Ўзбекистонга нисбатан анчагина иссиқ бўлади.

Тўртинчи, Янги йил байрами ўтганидан кейин олимпиячиларимиз яна Тошкентда йиғилишади. Бу сафарги ўқув-машғулот йиғини 4 январдан 10 январга қадар давом этади. Бу йиғин ҳам хориж йиғинига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Бешинчи, 10-25 январь кунлари оралиғида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин ўтказади. Бу сафарги хорижий йиғинда ҳам терма жамоамиз назорат учрашувларида майдонга тушади. Январь ойида Анталияда ажойиб об-ҳаво ҳукм сураётган бўлади ва Европанинг қатор клублари йиғин ўтказишлари урфга кирган.




Олтинчи, қисқа танаффусдан сўнг олимпиячиларимиз февраль ойининг дастлабки 10 кунлигида пойтахтда йиғилишади. Бу йиғинда назорат учрашуви режалаштирилмаган.

Еттинчи, Тошкентдаги 9 кунлик йиғин ҳам хорижий йиғинга уланиб кетади. Ҳозирча 10-24 февраль кунлари оралиғида бўладиган йиғин қаерда бўлиши аниқ эмас. Иккита вариант бор: Испания ёки Туркия.

Саккизинчи, 3-17 март кунлари Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади. Мазкур йиғин U-23 Осиё чемпионати саралашидан олдинги энг сўнгги йиғин бўлади. Икки ҳафталик йиғинда вакилларимиз назорат ўйинларини ўтказишади.




Тўққизинчи, 18-26 март оралиғида Тошкентда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўрин олган U-23 Осиё чемпионати саралаш гуруҳи ўйинлар бўлиб ўтади. Саралаш баҳсларига кеча, 7 ноябрь куни қуръа ташланди. Рақибларимиз Тожикистон, Ҳиндистон ва Покистон бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпионатининг амалдаги чемпиони ҳисобланади. 2018 йил январь ойида Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоамиз Хитойда ўтган қитъа чемпионатида ғолиб бўлганди. 2020 йилги U-23 Осиё чемпионатига Таиланд мамлакати мезбонлик қилади. Мусобақа 2020 йилнинг 8-26 январь кунлари бўлиб ўтади.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика