Latest news

00:01Англия финалда Испанияни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Евро-2025 ғолибига айланди  5 23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0 23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5 22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  5 21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  2 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  4 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  11 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  2 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5

Олимпия терма жамоамиз эртага Вьетнамга йўл олади News

Олимпия терма жамоамиз эртага Вьетнамга йўл олади

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказиш мақсадида эртага Вьетнамга учиб кетади.
Бахтиёр Ашурматов бошқарувидаги жамоа у ерда Вьетнам олимпиячиларига қарши майдонга тушади. Аслида Вьетнамга боришдан мақсад иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиб қайтиш эди. Бироқ кейинчалик битта ўйин бўлиб ўтиши маълум бўлди ва бу учрашув 14 март куни ўтказилади.

7 март куни олимпия терма жамоамиз "Жар" стадионининг қўшимча майдонида "Олмалиқ"қа қарши назорат баҳсида майдонга тушиб, 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Вьетнамга қарши баҳс Бангладешда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига саралаш босқичидан олдин тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Эслатиб ўтамиз, саралашдаги рақибларимиз Бангладеш, Сурия ва Ҳиндистон бўлиб, гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритган жамоа келаси йил Қатарда ўтказиладиган Осиё чемпионатига йўлланма олади. Ҳозирча Вьетнамга йўл оладиган якуний таркиб борасида тўлиқ маълумотга эга эмасмиз, бу хақда ЎФФда таркибни кутиб қоламиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика