Latest news

01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  8 00:17ЕЧЛ. "Боруссия Д" – "Аталанта", "Монако" – ПСЖ. Таркиблар маълум  3 00:09ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ!  9 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  7 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  52 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  3 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  7

Олимпия терма жамоаси йиғинга киришди News

Олимпия терма жамоаси йиғинга киришди

Cамвел Бабаян қўл остида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси биринчи йиғинга киришди.

Январь ойида Қатарда ўтказиладиган Осиё Кубогида иштирок этадиган олимпия терма жамоаси бугундан 2016 йил Рио-де-Жанейрода ўтадиган Олимпиадада иштирок этиш учун йўлланма берадиган мусобақага тайёргарликни бошлади. Тошкентда икки кун шуғулланилгач, 2 декабрь куни йиғинни давом эттириш БААнинг Ажман амирлигига йўл олинади. 2-14 декабрда Ажманда ва 19-28 декабрь кунлари Дубайда йиғин ўтказилади. 2-9 январь кунларига мўлжалланган якуний йиғин ҳам Дубайда ўтиши режалаштирилган. Кейин олимпиячиларимиз Дохага йўл олади ва 13 январда Жанубий Корея олимпия терма жамоасига қарши учрашув билан Осиё Кубогидаги иштирокини бошлайди.

Назорат ўйинларидаги рақиблар ва ўйинлар саналари қуйидагича:

7 декабрь - "Ал Васл" (БАА)
13 декабрь - Япония
20 декабрь - КХДР
23 декабрь - БАА
27 декабрь - Қатар
4 январь - Хитой
6 январь – Иордания

Йиғинга жалб этилган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси таркиби қуйидагича:

Дарвозабонлар: Абдумавлон Абдужалилов (“Нефтчи”), Жавоҳир Илёсов (“Машъал”), Алибек Туробов (“Насаф”), Асилбек Омонов (“Пахтакор”)

Ҳимоячилар: Сардор Раҳмонов (“Нефтчи”), Бобур Йўлдошев (“Локомотив”), Максимилиан Фомин (“Бухоро”), Жавлон Мирабдуллаев (“Металлург”), Рустам Ашурматов (“Бунёдкор”), Абдуллоҳ Олимов (“Андижон”), Диёр Туропов (“Олмалиқ”)

Ярим ҳимоячилар: Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”), Одил Ҳамробеков (“Насаф”), Отабек Шукуров (“Бухоро”), Жавоҳир Расулов (“Нефтчи”), Дониёр Исмоилов (“Олмалиқ”), Аббос Махсталиев (“Нефтчи”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Владимир Козак (“Пахтакор”), Жаҳонгир Абдумўминов (“Олмалиқ”), Достон Ҳамдамов (“Бунёдкор”), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Темур Ҳакимов (“Оқтепа”)

Ҳужумчилар: Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”), Жасур Ҳакимов (“Сўғдиёна”), Шоҳназар Норбеков (“Металлург”)

Захира: Муҳсин Убайдуллаев (“Нефтчи”)

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика