Latest news

17:38Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 16:59Германия — Франция. Миллатлар лигаси учинчи ўрин учун бўладиган баҳснинг таркиблари маълум  1 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  1 15:55"Ливерпуль" ва "Милан" собиқ футболчиси Сегунда клубига ўтди  1 15:28ФИФА Жаҳон чемпионати пайтида клубларга қанча пул тўлайди?  9 15:10Индонезия терма жамоаси футболчиларига Хитой устидан қозонилган ғалаба учун Rolex соатлари совға қилинди  11 14:22"Ливерпуль" 120 млн евролик иккинчи трансферини тайёрламоқда  5 13:56Майк Меньян АПЛ гранди сафига ўтишга яқин  2 13:25Ўзбекистон ЖЧда! Қувончли лаҳзалардан ФОТОГАЛЕРЕЯ  14 13:02Жоау Феликс собиқ клубига қайтмоқчи  1 12:30Ўзбекистон – Қатар ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради  20 12:02ПСЖ "Бавария"дан 50 млн еврога ўйинчи харид қилиши мумкин  1 11:25Роналдуга КЖЧ иштирокчиси сафига ўтиш таклиф қилинди  17 11:00“Фенербахче“ ТОП трансфер амалга ошириши мумкин  1 10:35“Арсенал“ дунёнинг энг қиммат дарвозабонини сотиб олишга яқин  0

Олимпия терма жамоаси 19 – 28 декабрь кунлари Дубайда навбатдаги йиғинини ўтказади News

Олимпия терма жамоаси 19 – 28 декабрь кунлари Дубайда навбатдаги йиғинини ўтказади

Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 19 – 28 декабрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида иккинчи ўқув – йиғин жараёнини олиб боради.

Келаси йилнинг январь ойида бўлиб ўтадиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БААдаги дастлабки йиғинни 2 – 14 декабрь кунлари Ажманда ўтказганди. Йиғин давомида улар “Ажман”га қарши ўртоқлик учрашувида йирик — 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Яна бир назорат учрашувида Япония олимпия терма жамоаси билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этилган.

Иккинчи йиғида жамоа учта ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирган.

Ўртоқлик учрашувлари:
20 декабрь – КХДР
23 декабрь – Сурия
27 декабрь – Қатар

Қуйида Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар рўйхатини келтириб ўтамиз

Дарвозабонлар: Абдумавлон Абдужалилов (“Нефтчи”), Жавоҳир Илёсов (“Машъал”), Асилбек Омонов (“Пахтакор”)

Ҳимоячилар: Сардор Раҳмонов (“Нефтчи”), Акром Комилов (“Бунёдкор”), Максимилиан Фомин (“Бухоро”), Жавлон Мирабдуллаев (“Металлург”), Абдуллоҳ Олимов (“Пахтакор”) Достон Турсунов (“Нефтчи”), Мухсин Убайдуллаев (“Пахтакор”) Владимир Козак (“Пахтакор”)

Ярим ҳимоячилар: Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”), Икром Алибоев (“Локомотив”), Отабек Шукуров (“Бухоро”), Дониёр Исмоилов (“Олмалиқ”), Жамшид Болтабоев (“Пахтакор”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Жаҳонгир Абдумўминов (“Олмалиқ”), Достон Ҳамдамов (“Бунёдкор”), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Қувондиқ Рўзиев (“Локомотив”), Ҳусниддин Ғофуров (“Явор” - Чехия), Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”)

Ҳужумчилар: Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Жасур Ҳакимов (“Сўғдиёна”), Темур Ҳакимов (“Оқтепа”)

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика