Latest news

01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  1 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  3 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  20 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  9 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2

Олимпия ҳаракати раҳбарлари “Бунёдкор”да ФОТО+ВИДЕО News

Олимпия ҳаракати раҳбарлари “Бунёдкор”да ФОТО+ВИДЕО

Бугун “Бунёдкор” стадиони олимпия ҳаракати раҳбарларини қабул қилди.
Шу кунларда юртимизда меҳмон бўлиб туришган халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ва Осиё олимпия кенгаши раҳбари Шайҳ Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабаҳ Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти Мираброр Усмонов хамроҳлигида “Бунёдкор” стадионига ташриф буюришди. Меҳмонларни “Бунёдкор” ФК президенти Бедил Алимов ва бошқа масъул шахслар кутиб олишди. Меҳмонлар “Бунёдкор” стадионидаги Ўзбекистон футболи тарихи музейи билан танишишди. Стадионда яратилган шароитларни кўздан кечиришди. “Бунёдкор” футбол мактаби ҳақида маълумот олишди. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакилларини қизиқтирган саволларга матбуот анжуманида жавоб қайтаришди.

МОК президенти Ўзбекистонда хукумат томонидан ёш авлодни соғлом тарбиялаш учун спортга қаратилаётган юксак эътиборни алоҳида таъкидлаб ўтди. Томас Бах ўзбекистонлик спортчиларга Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган олимпиада ўйинларида муваффақиятлар тилади.

Осиё олимпия кенгаши раҳбари ҳам юртимиздаги соғлом турмуш тарзига хавас билан қараб, бу борада мамлакат раҳбарларининг саъйи ҳаракатларига тўхталиб ўтди. Шайҳ Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабаҳ ўзбек халқи ҳақида гапирар экан, берган ваъдасини албатта бажаришини таъкидлаб ўтди.

- Ўз сўзига вафо қилувчи ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан ҳамкорлигимизни янада ривожлантираётганимиздан хурсандмиз, - дейди Шайҳ Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабаҳ.

Эътиборингизга олимпия ҳаракати раҳбарларининг “Бунёдкор” стадионига ташрифи ФОТОЖАМЛАНМАСИ ва видеолавҳасини тақдим этамиз.


TAS-IX


TAS-IX эмас



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика