Latest news

20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  0 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  7 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  70 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  10 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  2 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  15 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  6 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  2 16:00"Қайрат" қаҳрамонига айланган захира дарвозабони  1 15:39Кунде "Олтин тўп" ҳақида: "Унга Ямаль ҳам, Дембеле ҳам лойиқ. Мен овоз бермайман – кучлиси ғалаба қозонсин"  11 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  6 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  3 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  2

"Олимпик" нима учун футболчиларни ортга қайтарди? News

"Олимпик" нима учун футболчиларни ортга қайтарди?

"Олимпик" жамоаси янги мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттирмоқда.

Жамоа таркибида бир қатор янги футболчилар кўрикдан ўтмоқда. Шунингдек, бошқа жамоаларга ўтиши кутилган айрим ўйинчилар ҳам ортига қайтган. Мазкур мавзу ва тайёргарлик ҳақида Тимур Кападзега юзландик. 

"Тайёргарликни декабрь ойида бошлаганмиз. 17 январь куни яна Анталияга кетамиз. Ҳаммаси режа асосида кетмоқда. Муҳими барча соғ-саломат. Табиий майдонлар йўқлиги учун асосий эътиборни жисмоний ҳолатимизни тиклашга қаратганмиз. Янги футболчиларни ҳам синовдан ўтказяпмиз. Ўзини кўрсатганларни олиб қоламиз",- дейди Кападзе

- Мавсум якунига етгач бир нечта футболчиларга таклифлар кўпайди. Уларнинг айримлари янги жамоаси сафига ҳам бориб қўшилди. Лекин нима учун ортга қайтарилди?

- Хориждан ҳам таклифлар бор эди. Четдан яхши таклиф бўлса, кўриб чиқамиз дедик. Лекин кетса ҳам февраль, март ойида йиғинларимизда назоратимда бўларди. Клублар, агентларга олдимизда мусобақа борлигини, йиғинларимиз кўплигини тушунтирдик. Барибир ёзгача тақвим тиғиз, терма жамоа билан кўп бўлишади. Раҳбарият билан бир қарорга келиб, футболчилар шу ерда тайёргарлик кўришини маъқул топдик. Ҳар бир футболчимизга таклифлар бўлаётгани 2-3 йилдаги ишимизнинг самараси. 

- Хориж жамоаларида ўйнаётган легионерларчи? Ўйин амалиёти бўлмаётганларни "Олимпик"да кўрамизми?

- Улар билан ҳам гаплашдим. Яхши жамоа бўлмаса, ёзгача биз билан бўлиши мумкинлигини айтдим. Ўйин амалиёти берадими ёки йўқ бу ҳам муҳим. Биринчидан легионерларнинг клуби билан шартномаси бор. Бу масалани ҳам кўриб чиқамиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика