Latest news

01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  1 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  23 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  5 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  3 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  32 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   17 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  7

"Олимпик" футболчиси Темур Мамасидиқов: "Тактикани ўзгартирганимиз самара берди" News

"Олимпик" футболчиси Темур Мамасидиқов: "Тактикани ўзгартирганимиз самара берди"

Тошкентнинг "Олимпик" жамоаси Про лиганинг навбатдаги турида ўз майдонида "Нефтчи"ни мағлубиятга учратди (3:0).

Ушбу учрашувдан сўнг жамоанинг иқтидорли футболчиларидан бири Темур Мамасидиқов фикрларини билдириб ўтди. 

- Ўйин ҳакида икки оғиз фикрингиз?

- “Нефтчи” кучли эканлигини билардик. Шунинг учун биринчи бўлимда уларнинг тактикасига мослашишга харакат қилдик, дея оламан. Уларнинг тактикасини билиб олиб, ўзимизнинг тактикамизни бироз ўзгартирдик ва бу натижа берди.

- Биринчи булимда “Олимпик” иккинчи рақам остида ҳаракат қилди. Иккинчи бўлимда рақиб чарачаганини сезиб қарши хужумлар уюштирди ва тўпн тўлиқ назорат қилди. Бу мураббийнинг курсатмалари эдими ёки уйин суратидан келиб чиқиб шундай ўйнадингларми?

- Ҳа рақиб кўп ҳужум ташкил қилди.  Бизнинг мақсадимиз қарши хужумда рақибни жазолаш эди. Чунки мураббийимиз шундай курсатмалар берганди.

- Мана “Нефтчи” йирик ҳисобда мағлуб этилди. Мақсад чемпионликми?

- Албатта бизни олдимизга  “Динамо” ва “Нефтчи”ни қувиб ўтиб чемпион бўлиш мақсади қуйилган. Мана “Нефтичи” ни ютдик ва очколаримиз деярли тенглашиб олди. Мақсад Суперлигага чиқиш.

- Сизда икки марта голли вазият бўлди. Бироқ вазиятлардан фойдаланишда оқсадингиз. Гол уриш иштиёқи шунчалик кучли эдими?

- Ҳа менда гол уриш учун жуда кўп вазиятлар бўлди. Гол уришга иштиёқим жуда баланд эди. Боиси уйимдагиларга гол ураман, деб вада берган эдим. Бугун гол ура олмадим, муҳими жамоам ғалабаси.

Учқун Азимов ёзиб олди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика