Latest news

00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  0 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  0 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  4 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  0 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  0 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  10 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  14 21:07"Ливерпуль" академияси: Сен ёлғиз эмассан  1 20:51Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"  3 20:0112 йиллик армон ёхуд "Насаф"ни чемпион қилган Рўзиқул Бердиев билан эксклюзив интервью   7 19:32ПСЖ бу сафар Тибо Куртуани сотиб олишга уриниб кўрмоқчи  3 19:13Рафинья Ямалга 10 минг фунтлик тилла "iPhone" совға қилди  6 18:41Неймар: "Шу ҳафтанинг ўзида 3 та фейк хабар чиқди. Бразилия менга бундай муносабатда бўлаётганидан хафаман"  12 18:10Беларусь терма жамоаси ҳужумчиси виза билан муаммо туфайли Миллатлар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  0 17:46"Бавария" Ян Кристиан Дризен билан шартномани узайтирди  1

Олимпиада йўлланмаси чўнтакда шекилли?! (Мулоҳаза) News

Олимпиада йўлланмаси чўнтакда шекилли?! (Мулоҳаза)

Ўзбекистон олимпия терма жамоасини январда жуда муҳим мусобақа кутиб турибди. Футболчиларимиз Қатарда бўлиб ўтадиган U-22 Осиё чемпионатида иштирок этишади.

Бунда биринчи, иккинчи ва учинчи ўринни қўлга киритган жамоалар Олимпиада ўйинлари йўлланмасига эга бўлишади.

Эндиликда Олимпиада ўйинлари учун Осиё қитъаси алоҳида саралаш босқичини ташкил қилмайди. U-22 Осиё чемпионатида совриндор бўлган жамоалар тўғридан-тўғри йўлланмага эга бўлишади. Шундай экан, мазкур мусобақанинг муҳимлиги икки карра ортади. Олимпия терма жамоамиз ҳозирда айтарли ҳеч нарса билан банд эмас. ЎФФ берган маълумотга кўра, 9-13 октябрь кунлари Тошкентда йиғин ташкил этилади. Ва катта эҳтимол билан йиғинни олимпия терма жамоамиз бош мураббийи Виктор Жалиловнинг шахсан ўзи ўтказади.

Олимпиячиларимиз сентябрда Словакияга бориб, тўртта ўртоқлик учрашуви ўтказиб келишди. Аслида у ерда мини-турнир бўлиши лозим эди, аммо айрим сабабларга кўра турнир ўтказилмади. Натижада ўртоқлик ўйинлари билан кифояландик. Эндиликда октябрь ойида йиғин бўлади ва футболчилар фақат машғулот билан чекланиб қолмай, олий лиганинг бирорта клубига қарши назорат баҳсини ўтказишса керак.

Бахтиёр Ашурматовдан сўнг Виктор Жалилов айни пайтдаги жамоа бош мураббийи ҳисобланади. Лекин Виктор Романович олимпиячиларимиз билан ҳали тузукроқ танишиб олгани ҳам йўқ. Чунки Словакияга бормади, мураббий миллий терма жамоа билан бўлишни лозим топди. Жалилов ҳозир Баҳрайнда бўлиб турибди ва шундан сўнг олимпия терма жамоамизга вақт ажратади. Ҳозир эса у кишини безовта қилмаган маъқул.

Футболда ҳар бир терма жамоанинг ўз мақсад ва вазифалари бўлади. Миллий терма жамоамиз олдига қўйилган мақсад аниқ: 2018 йилги жаҳон чемпионатига бориш. Ва ушбу йўлланмани қўлга киритиш учун Самвел Бабаян тинмай ишлаяпти. Олимпия терма жамоамизнинг вазифаси ҳам маълум: Рио олимпиадасига йўл олиш. Аммо бу борада шундай иш олиб бориляптики, гўёки олимпиада чиптаси аллақачон чўнтагимизда. Ҳамма бамайлихотир юрибди. Худди биз Қатарга борамиз, гуруҳ ўйинларидан осонликча ўтамиз, гуруҳда Ироқ ва Яманни ютамиз, Корея билан дуранг ўйнасак ҳам етади, керак бўлса чорак финал, ярим финал бизга чўт эмас. Тўғри, финалда бироз қийналишимиз мумкин, аммо Жалиловнинг тажрибасидан келиб чиқсак, якунда барибир чемпион бўламиз. Кўряпсизми, жуда осон, шу билан Олимпиада йўлланмаси ҳам нақд.

Миллий терма жамоамиз расмий ўртоқлик ўйинларисиз иккита учрашувда ғалаба қозонди. Бундан эса Марказ тўғри хулоса чиқарган ҳолда 13 октябрь (ФИФА кунидан) фойдаланмасликни лозим топди. Чунки Марказ раҳбари Асқар Толибжоновнинг айтишича, 12 октябрда ПФЛ олий лиганинг иккита ўйинини қўйиб қўйган ("Насаф" - "Нефтчи", "Динамо" - "Бунёдкор"), шундай экан, ҳозирги пайтда ички чемпионатни бир текис ўтказиб олиш бирламчи вазифа ҳисобланади. Терма жамоа эса ўртоқлик ўйинларисиз ҳам зафар қучаверади.

Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, биз Қатардаги Осиё чемпионатига аллақачон тайёрмиз. Рақибларимиз ҳам бизчалик тайёрми? Уларнинг тайёргарлиги зўр эмас шекилли, чунки Жанубий Корея ўз ўйинини топиб олиш мақсадида Австралия билан иккита ўйин (9/12 окябрь) ташкил қилди. Ва уларнинг ўйинини ўргансин деб ЎФФ Деян Журжевични Кореяга жўнатди. Майли, улар ўртоқлик ўйинлари ўтказиб тайёргарлик кўраверсин, ҳали расмий ўйинлар бошлансин биз шундоқ ҳам ғалаба қозонамиз. Чунки бизда ажойиб таркиб ва жамоани назорат баҳсларисиз ҳам кучли тайёрлай оладиган Виктор Жалилов бор. Хуллас, Осиё чемпионатида биринчи ўринни қўлга киритиш биз учун хамирдан қил суғургандек гап. Яхшиси, тезроқ Рио олимпиадаси бошлана қолсайди, йигитларимизни Бразилия яшил майдонларида кўраман деб ҳар куни кун санаяпман. Албатта, талабчан бош мураббий Виктор Жалилов устозлигида.

Х.Холиқов.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика