Latest news

18:59А Сериянинг марказий ўйини бошқа кунга қолдирилди  0 18:55"Сити" — рақамли фаоллик бўйича Осиёда энг яхши жамоа  0 18:22Ўзбекистон Кубоги. "Хоразм" - "Жайхун" 1:0  0 18:19Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" иккинчи бўлимда 7та гол урди, Бешимовдан хет-трик!  2 17:54Ўзбекистон Кубоги. "Қизилқум" "Замин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  3 17:44АПЛнинг икки клуби "Фейеноорд" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 16:53Бош вазир келган, чемпионлар муносиб тақдирланган, Тоифда бошланиб Тошкентда тантанали давом этган кутиб олиш маросимидан галерея  6 15:03Ўзбекистон Кубоги. 2-турни ўтказиб юборадиган футболчилар маълум  1 14:46Мбаппе қачон сафга қайтиши маълум  2 14:15Тер Штеген "Реал" билан ўйинда сафга қайтади  3 13:51Футболчиси "Олтин тўп"ни ололмаган "Реал" совринни ютган футболчини харид қилмоқчи  8 13:25Ла Лиганинг тўрт клуби Фатига қизиқиш билдирмоқда  1 13:04Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи БААда!  23 12:48"Манчестер Юнайтед" Бразилия терма жамоаси форварди билан музокара ўтказмоқда  0 12:02Маноло Гонсалес — Ла Лиганинг апрелдаги энг яхши мураббийи  0

Олимпиада сари ҳаракат. Учинчи уриниш. Афина-2004 News

Олимпиада сари ҳаракат. Учинчи уриниш. Афина-2004

1996-2020 йиллар оралиғида Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Олимпиада сари ҳаракатини эслашда давом этамиз.

Аввалги иккита мақолада Атланта-1996 ва Сидней-2000 йўлидаги ўйинлар ҳақида тўхталгандик. Ҳар иккала Олимпиада саралаш босқичида бизни Қозоғистон ортда қолдириб кетгани ҳақида фикр юритгандик. Бугун эса учинчи уриниш, яъни 2004 йил Греция пойтахти Афинада ўтказилган Олимпия ўйинлари сари ҳаракатни ёдга оламиз. 

Афина Олимпиадасида Осиёдан кимлар қатнашган? 

2004 йил ёзги Олимпия ўйинларида ҳам Осиёдан учта жамоа иштирок этган: Жанубий Корея, Япония ва Ироқ. Жанубий Корея гуруҳда Мали, Мексика ва Грецияга қарши баҳс олиб бориб, иккинчи ўрин билан чиққан. Япония ўз гуруҳида Италия, Гана, Парагвай билан беллашиб, охирги ўринни эгаллаган. Ироқ эса Коста-Рика, Марокаш ва Португалияга қарши майдонга тушиб, ҳеч ким кутмаганда ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган. 

Ироқ Олимпия терма жамоаси чорак финалда Австралияни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Жанубий Корея бу босқичда Парагвайдан 2:3 ҳисобида енгилиб, шу тариқа мусобақани тарк этган. Яримфиналда Ироқ Парагвайга қарши майдонга тушиб, 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган ва бронза меддалар учун курашда Италияга ҳам 0:1 ҳисобида енгилган.


Чемпион ким бўлган? 

Афина-2004 Олимпиадасида чемпионлик Аргентинага насиб этган. Аргентина финалда Парагвайдан 1:0 ҳисобида устун келган. Учрашувдаги ягона гол Карлос Тевес ҳисобига ёзилган. Аргентинани ўша йил машҳур мураббий Марсело Бьелса шоҳсупа сари бошлаб келган. 


Осиё саралаши

Осиёда саралаш уч форматда олиб борилган. Дастлаб ўтиш босқичи ўйинлари ўтказилган. Саралашда жами 36 жамоа учта йўлланма учун курашган. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўз иштирокини иккинчи босқичдан бошлаган.

Иккинчи босқичда 24 жамоа 12та жуфтликка бўлиниб, уй-меҳмон тарзида ўйинларни ўтказган. Ва якунда 12 жамоа ҳал қилувчи учинчи босқичга йўл олиб, жамоалар 4тадан 3 гуруҳга бўлинган. Ҳар бир гуруҳ ғолиби эса Олимпиада йўлланмасига эга чиққан.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси иккинчи босқичда Эронга қарши иккита ўйин ўтказган ва ҳар иккала ўйинда имкониятни бой берган. 2003 йил 3 май куни Тошкентда ўтказилган баҳсда 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган вакилларимиз 7 июнь куни сафарда 1:6 ҳисобида мағлуб бўлишган. Натижада Эрон U-23 ҳал қилувчи учинчи босқичга йўл олган.

03.05.2003. Ўзбекистон - Эрон 1:3

07.06.2003. Эрон - Ўзбекистон 6:1 


Учинчи босқичда ўйнаганлар

Олимпида саралашидаги охирги босқичда айтиб ўтганимиздек, 12 жамоа иштирок этган. Жамоалар 4тадан 3 гуруҳга бўлинган. 

"A" гуруҳи: Жанубий Корея, Эрон, Хитой, Малайзия. 

"B" гуруҳи: Япония, Баҳрайн, БАА, Ливан.  

"C" гуруҳи: Ироқ, Уммон, Қувайт, Саудия Арабистони.

Гуруҳ натижаларига кўра, Жанубий Корея, Япония ва Ироқ 2004 йил ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика