Latest news

20:25Роналду: "Энг яхшиси бўлиш эмас, жараёндан завқ олишинг ва жамоага фойданг тегиши муҳимроқ"  0 20:24Аргентина футзалчилари ярим финал ҳақида нималар дейишди?  1 19:59Игуаин "Интер Майами"га мураббий сифатида қайтмоқда  0 19:42Рўзиқул Бердиев: "Мақсадимиз кейинги босқичга ўтиш"  3 19:32Кўринмас устозлар, ОТЖни Олимпиадага чиқишига сабаб бўлган мураббийлар  1 19:05Фрэнк Лэмпард: "Мессини Роналдудан устун қўйиш ноҳақлик"  4 18:32"Ливерпуль" Салаҳ билан хайрлашишга тайёр  1 18:10Аргентина терма жамоаси устози: "Биз яна бир финалда ўйнашни истаймиз"  0 17:44Ўзбекистонлик футболчи ва футзалчи Осиёда йилнинг энг яхшиси бўлиши мумкин  1 17:23"Бавария" Алиссонни ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 16:58"Барселона" мухлислари учун хушхабар!  6 16:28"Навбаҳор" – "Андижон" ўйинида андижонлик мухлислар учун чиқарилган чипталар деярли 4 соатда сотиб бўлинди  13 16:13Ёш посбон, хет-трик соҳиби, легионер мураббий ва супергол муаллифи — Суперлигада 20-турнинг энг яхшилари  4 15:52Афсона кетмоқда... Иньеста 40 ёшида фаолиятини якунлайди  11 15:24Эрик тен Хаг: "Менга вақт керак"  11

Олий лигамизнинг асл "башараси"ни кўрдик News

Олий лигамизнинг асл "башараси"ни кўрдик

Ўзбекистон чемпионатида чемпион бўлиш қийин эмас. Тўғри қийин, аммо сал калла ишлатилса бас.
8 ва 9 февраль кунлари бўлиб ўтган иккита ўйин олий лигамизга муносиб баҳо берди. Қиш деб баҳона қилманг, ёзда иссиқ, кузда мавсум тугаяпти... Унда Ўзбекистонда қачон футбол ўйналса ғалаба қозонилади? Ёки сизлар учун яна битта фасл ўйлаб топиш керакми?
Қуръа натижаларига кўра "Локомотив"ни Қарши клубига нисбатан бироз омади чопган эди. Ҳар ҳолда биринчи ўйинни ўз майдонида ўтказадиган клубда кейинги босқичга чиқиш имкони рақибиникига нисбатан юқори бўларди. "Насаф" кўрпачага қараб оёқ узатди. Икки ўйинда, бўлиб ҳам сафарда ғалабага эришиш жуда қийин. Аммо Рўзиқул Бердиев такидлаганидек 5та гол  ўтказилиши керак эмас эди. "Локомотив" эса ОЧЛни росманасига истади. Бу йўлда трансфер бозорида жиддий ишлади. Ўзбекистон чемпионатида ғалаба қозониши мумкин бўлган таркибни жамлади. Лекин ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш учун эмас. Эътибор берган бўлсангиз бугунги кунда ОЧЛ ўйинларида асосий ишни легионерлар бажаришяпти. "Локомотив"га келган легионерлар балки йиллар ўтиб жамоа ўйинига киришиб кетишар, аммо кеча уларга асосий таркибдан берилган жой, Фузайлов томонидан йўлга қўйилган энг катта хатолардан бири бўлди. Каутиньо деган футболчини 2011 йилдаги ОФК Кубогидан бери яхши биламиз. "Локомотив"нинг энг катта хатоси 1 йил давомида ўйинаган футболчилар қолиб, янги келган футболчиларни муҳим ўйинда асосий таркибга киритди. Таркибдаги ўйинчилар орасида тушунмовчиликлар етарлича бўлди. Бу Sony Plastation эмаски, юлдуз ўйинчилар кейинги ўйинни ўзидаёқ гол уриб турса.

Совуқ ҳаво ҳеч қачон футболчининг зиёнига ишламайди. Иссиқ ҳаво бу бошқа масала, югурганингиз сари қизийсиз. Совуқда эса югуриб қизиб оласиз. Шунчаки рақиб совуқдан қўрқади деган фикр бизнинг футболчи ва мураббийларимизнинг мийясига сингиб қолган. 2013 йил якунида "Локомотив" 2014 йил чемпион бўлишни истаса, аввало Ҳаким Фузайловни бошқа мураббийга алмаштириши кераклигини айтган эдим. Балки бу мутахассис Виктор Кумиков каби кучлидир, аммо ўзбек футболи учун эмас. Балки унинг муваффақият келтирадиган жамоаси Ўзбекистондан ташқаридадир. Ҳуллас гапни чўзмайман, агар 2013 йил биз тузукроқ чемпионатни якунлаганимизда футболчиларимиз, ҳақиқий футболни кўрганларида ОЧЛ плей оффида шарманда бўлмаган бўлар эдик. Рустам Акрамовнинг интервьюси ҳам баҳонанинг ўзгинаси. Ноябрда машғулот бошланса мавсум давомида жароҳат олармиш. 2011 йилдаги Осиё Кубогидан кейин қайси футболчи ўз имкониятидан паст савияда мавсумни ўтказди? Сервер Жепаров Осиёнинг энг яхшиси бўлди, Одил Аҳмедов эса Россия премьер-лигасида кашфиёт сифатида эътироф этилди. Ака-ука Грим чўпчакларини айтишни йиғиштиришсак бўлармиди?!

Бугун биз олий лигамизнинг юзини кўрдик. Юзимизни яғир босиб кетибди. Битта яхшилаб ювиб юбормасак бўлмайди. Шундай ювиш керакки, юзда доғ (келишилган ўйинлар, ҳакамларнинг адолатсизлиги, клублар раҳбарларининг савиясизлиги) қолмасин. ПФЛнинг структурасида ҳам жиддий ўзгариш қилиш керак. Бир неча ҳафтадан бери матбуот хизматининг хонасида интернет ишламайдиган ташкилотни клубларни профессионаликка чақиришини тушуниш қийин.
Бир томондан "Локомотив" ва "Насаф" клубларини мағлубияти уйқуга кетган бошимизга тарсаки бўла олди деб ўйлайман. Лекин бундан тўғри хулоса чиқариладими? Бу йил ҳақиқатдан ҳам келишилган ўйинларга қарши жиддий кураш бўладими? Эх... Губерниев сингари шарҳловчиларга ЖЧга чиқиб Ўзбекистон ким эканлигини кўрсатиб қўйишимиз керак, бунинг учун аввало олий лигамизни ислоҳ қилиб, Осиёни зир титратишимиз лозим. Лекин бу ишни қилишга тайёрмизми?

Фарҳод Магометов ПФЛни ўз обрўсига эга ташкилотга айлантира оладими? Менимча у кишига қаттиққўллик етишмайди. Кейин менежментдан ҳам йироқ. Бир томондан тўғри тушунамиз, бугунги мураббийлар у билан бир пайтлар бир жамоада тўп тепган. Ким ўйлабди дейсиз, Хиросимада Ўзбекистонга илк чемпионлик кубогини туҳфа қилганлар 20 йил ўтиб ўзбек футболи савиясини тушишига улуш қўшади деб.

Энди ОЧЛдаги ўрниларимизни кўпайтириш учун ФОТОШОП камлик қилади. Энди росмана ғалаба қозониб рейтинг жадвалида очко тўплашимиз керак. Кечаги стадионни эрта тарк этаётган мухлисларни қайтариш энди енгил кечмайди. Улар бир кунда стадиондан йўқ бўлиб қолмадилар. Йиллар давомидаги эртак ўйинларни кўравериб, йил сайин камайиб бордилар. Уларни энди тўлиқлигича қайтаришимиз учун йиллар керак бўлади. Бунинг учун нима қилиш керак, муаммо-ку бор, аммо ечимчи деяётганлар. Бу саволга биз жавоб берган бўлар эдик, агарки ПФЛнинг бирон-бир лавозимида фаолият олиб бораётганимизда, афсуски ҳозирча бу иш билан сиз шуғулланишингиз керак.

Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика