Latest news

17:30U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси – Ўзбекистон (матнли трансляция)  85 17:21АПЛнинг икки гранди де Йонгнинг трансфери бўйича "Барселона" билан боғланди  0 16:55Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Молдова жамоасини мағлуб этди  4 16:04U-20 Осиё кубоги. Япония пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, ярим финалга ва ЖЧга йўлланма олди!  11 15:53"Комо" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 15:37Зайниддин Тожиевнинг ўғли Беларусь клубида кўрикдан ўтмоқда  10 15:22"Фейеноорд" ван Персини жамоанинг янги бош мураббийи деб эълон қилди  3 14:48"Pink Ladies Cup 2025". Ўзбекистон 2-турда Иордания устидан ғалаба қозонди, вакилларимиз илк турда Корея Республикасига мағлуб бўлганди  0 14:28"Манчестер Юнайтед" ёзда Осимхен учун 75 млн евро тўлашга тайёр  3 14:02Гвардиола: "Ҳаётлигимда ҳеч ким АПЛни кетма-кет тўрт марта ютмайди"  28 13:38Интервью. Анвар Бердиев: "Ҳеч қайси рақиб "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак"  1 13:21Интервью. Сардор Абдураимов: "Нефтчи"да захирада ўтиргандан, "Машъал"да асосий таркибда ўрнимга эга бўлиш яхшироқ"  0 12:57Рамос "Монтеррей" сафида дебют қилди. 38 ёшли ҳимоячи майдонда 80 дақиқа ўйнади  0 12:32Ван Дейк "Реал"га йўл олиши мумкин  4 12:01"Барселона" "Манчестер Сити" вингерини харид қилиши мумкин  1

Олий лигада дастлабки беш тур хулосаси: Голлар кам! News

Олий лигада дастлабки беш тур хулосаси: Голлар кам!

Бу йилги олий лигамизда бешта тур ортда қолди. 26 апрелдан бошлаб 6-тур ўйинлари старт олади.
Дастлабки беш тур хулосалари бўйича кўп нарсани гапириш, бир нечта статистик маълумот ва қизиқарли рақамларни келтириш мумкин. Аммо энг аввало шуни айтишимиз керакки, ўтган йил билан таққослаганда бу йилги миллий биринчилигимизда голлар камайиб кетди.   

2013 йил: 35 ўйинда 88та гол
Олдинги чемпионатнинг илк беш турида дарвозаларга жами 88та гол урилганди. Ҳар бир турда еттитадан ўйин бўладиган бўлса, беш турда баҳслар сони 35тани ташкил этади ва 88та голни ўртача бир ўйинга бўлсак, 2,5 қолади. Демак, ўтган йил ҳисобидан ҳар бир ўйинда ўртача 2,5тадан тўп киритилган экан. Буни турлар мисолида кўриб чиқамиз.
1-тур: 21та гол
2-тур: 17та гол
3-тур: 13та гол
4-тур: 18та гол
5-тур: 19та гол

Демак, ўтган йилги дастлабки бешта тур ҳисоб-китобларига кўра энг кўп гол 1-турда киритилган - 21та. Энг ками эса 3-турда рўй берган - 13та.

2014 йил: 35 ўйинда 71та гол
Бу йилги чемпионатимизда эса дастлабки беш турда жами 71та тўп киритилди. Бу эса ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 17та кам деганидир. Қолаверса, ҳар бир ўйинга ўртача 2тадан гол тўғри келяпти. Энди турлар бўйича ҳисоблаб кўрамиз.
1-тур: 14та гол
2-тур: 18та гол
3-тур: 14та гол
4-тур: 11та гол
5-тур: 14та гол

Ҳозирча дарвозаларга энг кўп гол 2-турда киртилди - 18та. Энг кам гол эса 4-турда рўй берди - 11та. Айтиб ўтганимиздек, бу йил ҳисобидан ҳозирча олий лигамизда голлар бирмунча камайиб кетди. Кўпчилик савия бирмунча ортганини эътироф этмоқда, балки жамоалар кучи тенглашиб бораётгани учун ҳам голлар кам кузатилаётгандир. Лекин бошқа томондан футболни севувчи мухлислар кўпроқ голлар кўришни хоҳлашади. Шундай экан, кейинги турларда сермаҳсуллик ортса ажаб эмас.

Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика