Latest news

12:26"Барселона" "Жирона" билан келишолмаяпти  0 12:05"Хоразм" Суперлигада уй ўйинларини қаерда ўтказади?  5 11:55"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановнинг африкалик тенгқурини сотиб олишга яқин  10 11:31Расмий хабар: "Хоразм" Суперлигада ўйнайди, фақат...  8 11:10Расмий хабар: Шукурали Пўлатов Про лига дебютанти билан шартнома имзолади  1 10:20Абдуқодир Ҳусанов нима учун 45-рақамни танлаганини айтди   36 10:15Майкл Бабатунде "Машъал" билан хайрлашди  2 09:55"Ал Фейҳа" ўз майдонида ғалаба қозонди. Шукуров тўлиқ ҳаракат қилди  0 09:30"Андижон", "Нефтчи", "Бунёдкор" собиқ футболчилари "Хоразм"да  4 09:00АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Вулверхэмптон"дан устун келди   1 08:30"Динамо" икки нафар легионер, дарвозабон ва "Нефтчи" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 08:00"Мен клуб танлашда уларнинг мухлисларига эътибор қаратаман" - "Андижон"нинг янги легионери яна нималар деди?  2 07:35Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   43 00:56"Манчестер Сити" спорт директори: "Ёш ҳимоячи бўлишига қарамай, Абдуқодир жуда ақлли"  23 00:33Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги дебюти...  39

Олий лига. Жамоангиз иштирокидаги ўйинни "Спорт" ТВда кўряпсизми? News

Олий лига. Жамоангиз иштирокидаги ўйинни "Спорт" ТВда кўряпсизми?

Замонавий футболда телевидениенинг роли жуда катта. Агар ТВ бўлмаганида биз Мессини ҳам, Роналду ҳам танимасдик. Ўйинларидан бехабар қолиб кетаверардик.
Олий лига. Жамоангиз иштирокидаги ўйинни ТВда кўрдингизми?

Замонавий футболда телевидениенинг роли жуда катта. Агар ТВ бўлмаганида биз Мессини ҳам, Роналду ҳам танимасдик.  Ўйинларидан бехабар қолиб кетаверардик. Худди шунингдек, ўзбек футболи ривожида “Спорт” телеканалининг роли жуда муҳим аҳамият касб этади.

Шу ўринда ўзимга таъсир қилган кичик мисолни келтириб ўтсам. 1-турдаги “Бунёдкор” – “Қизилқум” баҳсини кўргач, менда навоийликлар посбони Артём Макосинга нисбатан қизиқиш пайдо бўлди ва “FIFA.uz”даги жамоам учун кейинги турда уни сотиб олдим. Бунгача жамоамдаги дарвозабон Александр Меленчук (“Сўғдиёна”) эди. Артём Макосиннинг ҳаракатлари маъқул келиб, унга нисбатан илиқ таассурот уйғонди. Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, мен каби қайсидир футболчининг ўйинидан таъсирланган мухлислар қанчадан қанча...

Олий лигамизда 14та жамоа иштирок этяпти. Бу эса ҳар бир турда 7тадан ўйин бўлади дегани. Шу пайтгача 3та тур бўлиб ўтганини ҳисобга олсак, жами 21та учрашув ўтказилди. Ва шундан 7таси “Спорт” ТВ орқали тўлиқ эфирга узатилди. 14та ўйинни эса мухлислар кўргани йўқ. Дастлабки 3 тур якунларига кўра, 14та ўйиннинг турли сабаблар туфайли эфирга берилмаслиги бирмунча кўп дегани.

Энди рақамларга тўхталамиз. 1-турда 2та ўйин, 2-турда ҳам 2та беллашув “Спорт” телеканалида тўлиқ намойиш этилди. 3-турда эса 3та баҳс кўрсатилди. Мана шу жами еттита ўйиндан 3таси тўғридан тўғри эфирга узатилган бўлса, қолган тўрттаси ёзиб олинган ҳолда намойиш этилди. Томошабинлар шу вақтгача “Бунёдкор”, “Қизилқум”, “Олмалиқ”, “Металлург”, “Локомотив”, “Насаф”, “Сўғдиёна”, “Пахтакор” жамоаларини экран орқали кўришди. Аммо “Динамо”, “Навбаҳор”, “Машъал”, “Бухоро”, “Нефтчи” ва “Андижон”нинг ўйинини ҳозирча кўрганимиз йўқ. Албатта, бу жамоаларнинг қандай ўйин намойиш этаётгани ҳам кўпчиликни қизиқтирса керак.

“Спорт” телеканали ўз имкониятидан келиб чиққан ҳолда Тошкент ва Тошкент вилоятидаги ўйинларни намойиш этмоқда. Лекин бошқа вилоятларда бўлиб ўтаётган ўйинлар ҳозирча олиб берилмаяпти. Фақат “Футбол шарҳи”да қисқа кадрлар эфирга кетмоқда, холос. Яхшиям, шу кўрсатув бор, бўлмаса ҳатто голларни ҳам кўролмаган бўлардик.

Лекин бошқа жойлардаги ўйинларни олиб бермаётгани учун фақатгина “Спорт” ТВни танқид қила олмаймиз. Чунки олий лига аввало ПФЛнинг маҳсулоти, ПФЛ фақат ўйинларни юзаки ўтказиш билан эмас, балки унинг тарғиботи билан ҳам шуғулланиши шарт. Қарс икки қўлдан чиқади деганларидек, ПФЛ раҳбари билан “Спорт” ТВ директори бирор кунни белгилаб учрашсин, шу мавзуни муҳокама қилсин, зора бир иш чиқса. Биз эса истеъмолчимиз, бизга ўйинлар керак, шунга эҳтиёж сезяпмиз. ПФЛ ва ТВнинг иши эса одамлар эҳтиёжини қондириш ҳисобланади.

ПФЛ йил бошида ички тақвим тузаётганда ТВ билан маслаҳатлашиши, бир ёқадан бош чиқариб ишлаши керак бўлади. Лекин ҳозир ҳамма ўз билганча иш қиляпти. Бунинг натижасида одамларнинг футболга бўлган қизиқиши тушиб кетди. Ахир ўйинларни кўрмагандан кейин шу-да.
Шу ўринда олий лига баҳсларини камдан кам эфирга узатаётгани учун ҳадеб “Спорт” ТВни танқид қилиш фикридан йироқмиз. Негаки бу ерда ПФЛнинг ҳам айби бор. Сабаби ПФЛ ўз маҳсулотини ТВ орқали намойиш этишни эплолмаяпти. Ахир олий лига ўйинларининг ТВ орқали намойиш этилиши бир пайтнинг ўзида ПФЛнинг ҳам обрўси эмасми? Хуллас, шунақа гаплар...

Қуйида шу кунгача бўлиб ўтган 3та турдаги қайси ўйинлар ТВ орқали намойиш этилгани-ю, қайсилари кўрсатилмаганини келтириб ўтамиз. Навбатдаги 4-турда ҳам иккита ўйин эфирга узатилса керак: “Олмалиқ” – “Андижон” ва “Локомотив” – “Сўғдиёна” баҳслари. Қолган ўйинларнинг фақат голларини “Футбол шарҳи” орқали кўрамиз, шекилли.
 
1-тур
“Бунёдкор” – “Қизилқум” (тўғридан тўғри узатилди)
“Олмалиқ” – “Металлург” (ёзиб олинган ҳолда узатилди)

“Насаф” – “Динамо” (намойиш этилмади)
 “Бухоро” – “Нефтчи” (намойиш этилмади)
“Андижон” – “Пахтакор” (намойиш этилмади)
“Сўғдиёна” - “Машъал” (намойиш этилмади)
“Навбаҳор” – “Локомотив” (намойиш этилмади)

2-тур
“Локомотив” – “Насаф” (ёзиб олинган ҳолда узатилди)
“Олмалиқ” – “Сўғдиёна” (ёзиб олинган ҳолда узатилди)

“Қизилқум” – “Андижон” (намойиш этилмади)
“Бухоро” – “Навбаҳор” (намойиш этилмади)
“Динамо” – “Металлург” (намойиш этилмади)
“Машъал” – “Бунёдкор” (намойиш этилмади)
“Нефтчи” – “Пахтакор” (намойиш этилмади)

3-тур
“Бунёдкор” – “Олмалиқ” (тўғридан тўғри узатилди)
“Пахтакор” – “Қизилқум” (тўғридан тўғри узатилди)
“Металлург” – “Локомотив” (ёзиб олинган ҳолда узатилди)

“Насаф” – “Бухоро” (намойиш этилмади)
“Андижон” – “Машъал” (намойиш этилмади)
“Навбаҳор” – “Нефтчи” (намойиш этилмади)
“Сўғдиёна” – “Динамо” (намойиш этилмади)

Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика